Жавоб берамиз
Коммунал хизматлар ва ХУМШ
Зинапоя панжарасидаги электр шчитини техник ҳолати ва таъмирлаш бўйича жавобгарлик
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки ҳисобланган электр шчитнинг ҳолати учун бошқарув органи жавоб беради, яъни бунинг учун ё ХУМШ, ёхуд уй кенгаши (кўп квартирали уйлар мулкдорлар жамоаси томонидан бевосита бошқарилганда) ёхуд бошқарув компанияси (ХУМШ бўлмаганда) масъул бўлади.
Электр плитали уйларда ҳисоблагичсиз тарзда электр энергияси истеъмолининг бир ойлик нормаси борми? Агар бўлса, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан ҳисобланади? Тошкент шаҳрида бундай типдадаги уйларнинг рўйхати борми?
Қандай ҳолатда мажбурий ижро бўлими ходими томонидан корхонани (кичик тадбиркорлик субъекти)ни электр энергия тармоғидан узиб қўйилади?
Бюро ёки унинг тақдимномаси (кўрсатмаси) асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси истеъмолчиларини Қоидаларда белгиланган ҳолларда электр энергиясидан узиб кўяди.
Бизнинг савдо дўконимиздан Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг ширкатга ҳар ойлик мажбурий аъзолик бадали тўлашимиз ҳақидаги талаби қонунийми?
Умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни қоплаш учун яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорлари (худди шундай уй-жой мулкдорлари ҳам) ХУМШга ҳар ойлик мажбурий бадалларни тўлайдилар.
Бу ҳолатда квартира мулкдорлари қандай йўл тутишлари керак ва шунга ўхшаш вазият қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади? Қайси ҳолатда ХУМШ судга беришга ҳақли?
Ширкат умумий мол-мулк қисмини таъмирлаш учун киритишни таъминлашга тўсқинлик қилаётган мулкдорга нисбатан судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақли.
Газ учун тўлов квитанциясини қанча вақт сақлаш зарур?
Абонент томонидан газ учун тўлов квитанциясини сақлаш муддати қонунчилик билан тартибга солинмайди.
Мен доим иссиқ сув ва иситиш учун тўловни алоҳида-алоҳида квитанция бўйича амалга ошираман. Лекин 5-сон ТҚБ корхонаси тўловларни умумий, яъни иссиқ сув учун тўланган суммани ҳам иссиқ сув ҳам иситишга ҳисоблашган. Бу қонунийми?
Тўловни алоҳида-алоҳида квитанциялар бўйича амалга оширишни талаб қилишга истеъмолчи ҳақли эмас.
Истеъмолчининг электр энергияси бўйича ортиқча тўланган суммасини бошқа истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўлов сифатида ўтказса бўладими?
Ортиқча тўловни бошқа истеъмолчи ҳисобига ўтказишни талаб қилиш учун қонуний асослар йўқ.
Уй сотиб олганимдан кейин туман сув таъминоти корхонаси билан шартнома тузмадим. Бундай ҳолатда таъминотчи вужудга келган низо бўйича шартнома шартларини далил қилиб кўрсатиши мумкинми?
Талаб қўяётган томон фактлар ва асослар келтириши ҳамда далил қилиб кўрсатаётган ҳолатларни исботлаши керак.