Жавоб берамиз

Молиявий ижара (лизинг)

Агар молиявий ижара шартномаси объекти тўғридан-тўғри ижарага олувчига етказиб берилганда, ижарага берувчида қандай ҳисоб юритилади


Молиявий ижара шартнома шартларида ижара объекти тўғридан-тўғри ижарага олувчига етказиб берилиши айтиб ўтилган бўлса, ижарага берувчи божхона юк декларацияси, ЭҲФ ва бошқа бирламчи хужжатлар орқали ўзида ижара объекти киримини, сўнгра чиқимини ЭҲФ асосида амалга оширади.

Лизинг объектини беришда расмийлаштириладиган ҳужжат


Қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан бир вақтда ЭҲФ расмийлаштирилади.

Лизингга олувчида лизинг операциялари ҳисоби


Лизингга олувчида лизинг операциялари ҳисоби Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида Низомнинг 19-28-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

Лизинг тўловларини чет эл валютасига боғлаб белгилаш мумкинми?


Агар лизингга берувчи корхона чет эл компаниясига тегишли бўлган мулкни сублизингга берса, лизинг тўловларини чет эл валютасининг курсига боғлаб белгилаш мумкин.

Лизинг шартномасида лизингга олувчи ўзгарди


Сизнинг вазиятингизда шартнома томонларидан бири ўзгарди, мажбуриятларда шахслар ўзгариши юз берди

Лизинг объектини кирим қилиш ва лизинг бўйича фоиз харажатининг солиқ оқибатлари


Лизинг бўйича фоиз харажатлари лизингга олувчи томонидан фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади.

Лизинг берувчига кафиллик шартномаси асосида тўлов ва суғурта пули тўлаб берилганида бухгалтерия ўтказмалари


Кафиллик шартномаси асосида лизинг тўловини учинчи томон тўлаб берганида, корхонангиз унинг олдида қарздор бўлиб қолади.

Лизинг берувчи ўзгарганида объектга бўлган мулк ҳуқуқи


Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг берувчидан учинчи шахсга ўтганда, лизинг олувчи билан тузилган лизинг шартномаси янги мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади.

Лизинг олувчида лизинг объектини ҳисобга олиш


Лизинг олувчи лизинг объектини 0310 – «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётида ҳисобга олади.

Мол-мулкни лизингга беришда ҚҚСнинг ҳисоби


Мол-мулкни лизингга беришда чиқиб кетаётган активнинг ҚҚС кирмаган қиймати ҚҚС солинадиган база деб ҳисобланади. Бунда чиқиб кетаётган активнинг қиймати сифатида бухгалтерия ҳисобида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган актив қиймати тан олинади.

Мулкни лизингга бериш бўйича ўтказмалар, солиқ оқибатлари


Лизинг бўйича операциялар 6-сон БҲМС ва АВда 01.06.2009 йилда 1961-сон билан  рўйхатга олинган Низомга асосан ҳисобга олинади. Бунда қандай солиқлар тўлаш мажбурияти юзага келиши солиқ тўловчи қўллайдиган солиқ солиш тартибига боғлиқ.