Жавоб берамиз
Хатоларни тузатиш
Ҳисоб-рақамга нотўғри мақсад билан кирим қилинган пулнинг мақсадини тузатиш
Агар фермер хўжалигининг ҳақиқатда устав фондини шакллантириш (ошириш) мақсади бўлган бўлса, бунга мувофиқ фермер хўжалиги бошлиғининг қарорлари бўлиши лозим.
Нотуғри мақсадда тушган маблағни тасарруф этиш мумкинми?
Хато келиб тушган пул маблағларидан қандай турдаги солиқлар тўланади ва уларга қандай бухгалтерия проводкалари берилади? Ушбу маблағлар қайси солиқ ҳисоботида, қайси иловасида ва қандай тартибда акс эттирилади?
Корхонангиз хато келган пулларни пластик карта эгаларига қайтариши зарур. Уни даромад сифатида ўз ҳисобрақамида қолдиришга асос бўлувчи қонуний ҳужжат йўқ.
Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботидан сўнг ҳисобланган пеня ҳам қайта ҳисоб-китоб қилиниши керакми? Агар мавжуд пеня тўлиқ тўлаб берилган бўлса ҳам, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи натижасида ортиқча ҳисобланган пеня юридик шахснинг шахсий карточкасида камайиши керакми?
Ҳа, аниқлаштирилган ҳисоботда камайган солиқ суммасига ҳисобланган пеня белгиланган тартибда олдиндан тўлов ҳисобга олинади ва қайтарилади.
1060 счетида ҳисобда турган камомадни қандай қилиб бухгалтерия балансидан чиқариш мумкин? Бунда бухгалтерия ўтказмалари қанақа бўлади?
Омборхонада мавжуд бўлмаган, аммо бухгалтерия балансида акс эттирилган идиш (тара)ларни белгиланган тартибда инвентарлаш орқали ҳисобдан чиқаришингиз мумкин.
1.Ўқув таътилига юборилган ходимга ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади? 2.Агар нотўғри ҳисобланган бўлса, 2016 йил учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши ҳамда солиқ бўйича ҳисоботлар қайта топширилиши керакми? 3.Ходимга кўп ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланган бўлса, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи қай тартибда қайтарилади?
Ўртача ойлик иш ҳақи ВМнинг 11.03.1997й. 133-сонли қарори билан тасдиқланган тартибга асосан ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисоб-китобларда хатоликларга йўл қўйилган бўлса, сиз даъво қилиш муддати ичида (5 йил) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эгасиз.
Солиқ текшируви натижаларини бухгалтерия ҳисобида қанақа ўтказмалар билан акс эттириш лозим: 1. ЖШДС бўйича қўшимча ҳисобланган ва тўланган солиқ суммасини? 2. Фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари бўйича камайтиришга ҳисобланган суммани? 3. Камайтиришга ҳисобланган ЯИТ? 4. Камайтиришга ҳисобланган солиқ суммалари ЯСТга тортиладиган даромад ҳисобланадими? 5. Ушбу ўзгаришларни бухгалтерия балансида ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботида акс эттириш керакми?
Ўтган йил ҳисобот маълумотларидаги тузатишлар унинг маълумотларини бузишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври учун маълумотларга киритилади. Сизнинг халатингизда солиқ текшируви натижасида 2011-2015 йиллар учун аниқланган хатолар, жорий 2016 йилдаги молиявий ҳисоботларда тузатилади.
Хатолар аниқланганда ўтган солиқ даври учун ҳисобот топшириш
Ўтган солиқ даври учун (аниқлаштирилган) солиқ ҳисоботларини қайта топшириш керак албатта, чунки солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади (Солиқ кодексининг 3-моддаси). Молиявий ҳисоботларни қайта топшириш керак эмас.