Жавоб берамиз

Умумий саволлар

Кўчмас мулк бўйича солиқ базасини аниқлашда 20 фоизлик чегарани қўллаш


20 фоизлик чегара солиқ базасини 20 фоизга камайтириш учун эмас, балки бозор нархидан келиб чиққан ҳолда солиқ базасини аниқлаш тартибини қўллаш учун мезон ҳисобланади.

Сайёр солиқ текширувида камомад аниқланса, солиқ аудити тайинланадими


Сайёр солиқ текширувида 600 млн сўмлик кирим қилинмаган ТМЗлар аниқланганлигининг ўзигина солиқ аудити тайинланиши учун асос бўлмайди. Агар бунинг натижасида корхонангиз солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлиб қолса, у ҳолда солиқ аудити тайинланиши мумкин.

Сайёр солиқ текшируви доирасида инвентаризация ўтказишда ЭҲФни юборишнинг имкони йўқлиги


Сайёр солиқ текшируви ўтказилганда солиқ органи товар-моддий бойликларни хатловдан ўтказиш муносабати билан ЭҲФни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли.

Ўтган йилдаги хато: солиқ ҳисоботини қандай тузатиш керак


Мазкур ҳолатни 2026 йил айланмаси сифатида эмас, балки 2025 йилда йўл қўйилган хатони тузатиш тартибида кўриб чиқиш ва солиқ мажбуриятларини 2025 йил учун қайта ҳисоблаш лозим.

Умумий овқатланишда тайёрланадиган ичимликларни маркировкалаш


Умумий овқатланиш корхонасида тайёрланадиган компот ва бошқа салқин ичимликлар рақамли маркировкаланмайди. Бироқ уларни мижозга ўзи билан олиб кетиши учун қадоқлаб сотиш тартиби қонунчиликда алоҳида тартибга солинмаган.

Чорвачиликда фойда солиғи ҳисоботида етиштириш харажатларини акс эттириш


Ҳайвонларни етиштириш харажатлари уларнинг қийматини шакллантиради. Фойда солиғи ҳисоботига 2.1-иловада мазкур операцияларни акс эттириш бўйича алоҳида тартиб белгиланмаган.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби ўртасидаги фарқ


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Шунинг учун бир хил хўжалик операцияси бухгалтерия ва солиқ ҳисобида турлича акс эттирилиши мумкин.

QR-код ҳамма учун мажбурийми


2026 йил 1 июлдан бошлаб савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча юридик шахслар томонидан ягона QR-код тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий этиб белгиланган.

Солиқ текширувида калькуляциядан фойдаланиш


Калькуляция солиқ ҳисоб-китобининг мустақил кўрсаткичи эмас ва у солиқ базасини бевосита белгиламайди.

Камерал солиқ текширувида текшириладиган солиқлар


Сиз томонингиздан илова қилинган буйруқда ажратиб кўрсатилган даврлар учун ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилиши белгиланган.

Корхонанинг солиқ хавфини аниқлаш


Корхона ўз солиқ хавфи даражасини расман кўра олмайди, аммо унинг мавжудлиги ва эҳтимолий юқори ёки паст экани солиқ органлари билан бўладиган камерал назорат жараёнлари орқали тушуниши мумкин.

Кўчмас мулкнинг бозор нархини аниқлашда баҳоловчи ҳулосасининг ўрни


Мустақил баҳолаш ҳисоботи автоматик ва мажбурий равишда солиқ органлари тизимидаги қиймат ўрнига ўтмайди.

ЭҲФларнинг юқори хавф даражасидан чиқиш мумкинми


Ҳисобварақ-фактуралар солиқ хавфининг юқори даражасига киритилган тақдирда, уларнинг ранги қизил бўлади. «Қизил» ЭҲФлар билан реализацияси акт эттирилган товарлар (хизматлар) харидори ушбу ЭҲФлардаги кирувчи ҚҚС суммаларини ҳисобга кирита олмайди.

Ўтган давр хизматлари бўйича даромад ва харажатларни жорий даврда акс эттиришнинг солиқ оқибатлари


ВМҚ Солиқ кодексида белгиланган солиқ мажбурияти, айланма санаси ёки жавобгарлик қоидаларини ўзгартириши мумкин эмас.

ЭҲФни жорий сана билан расмийлаштириш ва СКнинг 223-моддаси бўйича рисклар


ВМҚ Солиқ кодексида белгиланган солиқ мажбурияти, айланма санаси ёки жавобгарлик қоидаларини ўзгартириши мумкин эмас.