Жавоб берамиз

ҚҚС

ҚҚС ҳисоби


Ғолиб томонидан тўланган 6 млрд сўм объектнинг якуний сотиш нархи сифатида кўрсатилган бўлса ва ушбу суммадан ортиқча маблағ харидордан ундирилмаса, ҚҚСни 6 млрд сўмга 12% сифатида қўшиб ҳисоблаш мумкин эмас, ҚҚС 6 млрд сўм ичида ажратиб ҳисобланади.

Ижара билан шуғулланувчи корхона 6% ҚҚСга ўта оладими


Асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолият (СК 60-м. 2-хатб.).

Қарзнинг бир қисми 3-шахс томонидан тўлаб берилса, ҳисобга олинган ҚҚСга таъсир кўрсатадими


Таъсисчи томонидан тўлаб берилган 5 млн сўм ҳисобга олинган ҚҚС суммасига таъсир кўрсатмайди.

Солиқ аудитидан ўтказилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби рад этилиши асослими


Жамият томонидан 2026 йилда аввалги уч йил учун ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилганда, ушбу ҳисоботлардаги ўзгаришларга сабаб бўлган ҳолатлар солиқ аудити ўтказилган вақтда мавжуд бўлмаган ёки аудит доирасида ҚҚС ҳисобланиши ва тўланиши текширилмаган бўлса, солиқ аудити ўтказилганлигининг ўзи аниқлаштирилган ҳисоботларни қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди.

АОС тўловчиси импорт амалиётини амалга оширди


СКга кўра импортерларга айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайди ва улар ҚҚС тўлайди.

Таълим соҳасидаги корхона учун солиқ имтиёзлари


Агар корхона солиқ имтиёзларини қўллаш учун шартларга мувофиқ келса, уларни қўллашга ҳақли.

Соддалаштирилган ҚҚСга ўтишда ТМЗ қолдиқлари бўйича солиқ суммаларини тиклаш


Солиқ қўмитаси ходимларининг жавобларидан келиб чиққан ҳолда, бунда ўтиш санасидан олдинги охирги 12 ой ичида кирим қилинган ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСни тиклаши керак бўлади.

Солиқ аудити томонидан текширилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби қабул қилинадими


Сизнинг вазиятингизда авваламбор солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатларига эътибор қаратиш лозим.

Полиэтилен чиқиндиларини чегирма билан реализация қилишнинг солиқ оқибатлари


Полиэтилен чиқиндиларини чегирма билан сотишнинг ўзи қўшимча солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. ҚҚС бўйича солиқ базаси чегирма ҳисобга олинган ҳолдаги реализация қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

АҚШда кўрсатилган ҳуқуқий ва консалтинг хизматлари учун ҚҚС ва норезидент фойда солиғи


Хизматни олувчи Ўзбекистонда жойлашганлиги сабабли, мазкур хизматлар Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинган деб ҳисобланади.

Устав фондига хомашё билан улуш киритилганда ҚҚС ва ЭҲФ масаласи


Устав капиталига мол-мулк киритилганда ҚҚС бўйича мажбурият уни қабул қилувчи корхонада эмас, балки уни топширувчи таъсисчида юзага келиши мумкин.

Брокернинг хизматлари


Агар ташкилотингиз мижоз манфаатларини кўзлаб воситачилик (брокерлик) хизматларини кўрсатаётган бўлса, мижоздан қимматли қоғозларни сотиб олиш учун келиб тушган маблағлар ташкилотингизнинг даромади ҳисобланмайди.

Реимпорт қилинган товарни ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириш


Реимпорт (ИМ-41) режимида расмийлаштирилган товарларнинг қайтарилиши ҳақидаги маълумотлар божхона органларидан солиқ органларига автоматик тарзда узатилиши ва ҚҚС ҳисоботида акс этиши керак.

Импорт товарларини воситачилик шартномаси асосида расмийлаштириш


Воситачилик шартномасини қўллаш импорт операциялари бўйича ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ўзгартирмайди.

Соддалаштирилган ҚҚС тўлашга ўтишда солиқ ставкаси


Корхона ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтса, унинг барча реализация қилиш айланмалари, шу жумладан халқаро ташувларни реализация қилиш айланмаси ҳам 6%ли ставкада ҚҚСга тортилади.