Жавоб берамиз

Ижро ишини юритиш

Хусусий тиббиёт ташкилотида давлат тилида иш юритиш


Жамоанинг катта қисми қайси тилга эга бўлса, ана шу тилда ҳужжатларни юрита оласиз.

Суд қарорига асосан мавжуд қарздорлик қарздор ва ундирувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар билан ёпилганда МИБга ижро йиғими тўланиши керакми?


Давлат ижрочиси суддан ижро ҳужжатини олган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. 

1. Юкоридаги ҳолатда ижрочининг хатти-ҳаракатлари тўғрими? 2. Мансабдор шахсга қўлланилган жарима ишнинг мохияти, мажбуриятни бажарилиш факти кабиларни эътиборга олган ҳолда бекор килиниши ёки маълум муддатга бўлиб тўлаш тўғрисида суд қарор қабул қилиши мумкинми?


Давлат ижрочиси мажбуриятни бажариш учун қарздорга 10 кунлик муддатни белгилашга ҳақли

Ундирув иш ҳақига қаратиладиган ҳолатларни, шунингдек Низомнинг 121-бандини қандай қўллаш юзасидан батафсил тушунтириш берсангиз.


Агар даврий тўловлар ёки ЭКИҲнинг 2 бараваридан ошмайдиган сумма ундириладиган бўлса,  давлат ижрочиси ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратмасдан, ундирувни унинг иш ҳақига қаратишга ҳақли.

Инкасса топширикномасидаги мажбурият тулик бажарилгач, ижрочининг хисобракамни очиш юзасидан махсус курсатмасисиз банк хисобракамидан пул чикариш амалиёти банк ходимига нисбатан бирор жавобгарликка олиб келадими?


Сиз кўрсатиб ўтган ҳолатда банк ходимларининг ҳаракатлари қонунийдир.

Қарздор юридик шахс, айтайлик, солиқдан бўлган қарздорлиги солиқ органи билан ўзаро тузилган схема орқали суд ижрочисининг аралашувисиз ёпилган ёки ҳуқумат комиссиясининг тегишли баённомаси билан тўлаш муддати маълум бир муддатга қадар кечиктирилган. Бундай ҳолатда суд ижрочиси бундай қарздордан ижро йиғимини ундиришга ҳақлими? “Техник таъминлаш ва бутлаш” унитал шўъба корхонаси директори С.Х.Хикматов


“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг (кейинги ўринларда – Қонун) 47-моддасида белгиланганидек, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва мажбурий реализация қилишдан иборатдир.

Ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний ва юридик шахслардан ундирув биринчи навбатда қарздорнинг сўмдаги ва чет эл валютасидаги пул маблағларига ҳамда бошқа қимматликларига, шу жумладан, банклардаги ва бошқа кредит