Жавоб берамиз
Таътил пули тўлаш
Ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ҳақ қандай ушлаб қолинади
Иш берувчи ишлаб берилмаган таътил кунлари учун иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун ходимнинг розилиги талаб қилинмайди.
Компенсация тўланадиган, фойдаланилмаган таътил кунлар сонини аниқлаш
Ҳодим ва иш берувчининг розилигига кўра 24 кунлик меҳнат таътилининг 9 кунидан белгиланган тартибда фойдаланиш ва қолган 15 куни учун пуллик компенсация олиш мумкинми?
Ходим болани 2 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган даврда навбатдаги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланадими? Агар тўланса, болани 2 ёшгача парваришлаш нафақаси бекор қилинадими?
Меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган давр учун иккита нафақадан биттаси тўланади.
Шу гап меҳнат қонунчилигига тўғри келадими? Мен 46 кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқа оламанми?
Ходимга пандемия сабабли ёки бошка сабабларга кура уч ойдан бери иш хаки сакланмаган таътил берилганда уртача иш хакининг бир бараваригача компенсация тулаш учун буйрук кандай ёзилади?
Иш хаки сакланмаган таътил берилганда копенсация тўланиш қонунчиликда кўзда тутилмаган. Моддий ёрдам пули бериши (моддий ёрдам кўрсатиши) мумкин
Собиқ ходимларимиз ушбу компенсация учун қанча вақтгача даъво қилиш ҳуқуқига эга? Умуман, агар ходим даъво қилмаса ёки даъво муддати ўтиб кетса, биз ушбу компенсацияни тўламаганлигимиз учун жавобгар бўлмаймизми ҳамда давлатга солиқ ёки молиявий жарима тўлаш мажбурияти юзага келмайдими?
Болани парваришлаш таътилини расмийлаштириши ва унга ҳақ тўлаши
Аёлларга, уларнинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилади.
Болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътили даврида нобюджет соҳаларида ишлайдиган шахсларга ойлик нафақа иш жойидан тўланади
Касаначилар меҳнат таътилига чиқадими?
Ҳа, касаначилар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ва корхона жамоа шартномасида кўрсатилаган тўловларни олиш ҳуқуқига эгалар.
Аванс тариқасида меҳнат таътили олиб бўлгач ишдан кетишга ариза берган шахслар, таътилга чиқишдан олдин таътилдан сўнг ишдан кетишларини маълум килган шахсларга нисбатан 2 кунлик таътил пули тарзида кўпрок моддий имтиёзга эга бўлишига ойдинлик киритишингизни сўраймиз.
Ходим таътилда бўлган вақтда унинг иш жойи сақланиб қолади. Шунинг учун мазкур ҳолатда таътил кунларини қайта ҳисоблаб чиқаришда ходим таътилда бўлган вақти ҳам жами иш вақтига киритиб ҳисобланади.
1. Меҳнат шартномасининг қандай асосга кўра бекор қилинганлиги (ўз хоҳишига кўра, ходимнинг вафоти билан, штат қисқариши сабабли) ортиқча тўланган меҳнат таътили суммасини ундириш ёки ундирмаслик масаласига таъсир қиладими? 2. Ходимга ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили суммаси қай тартибда аниқланади? Яъни бунда ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили суммаси ҳисобланган суммани ортиқча кунларга нисбатан қисмини аниқлаш орқали ҳисоблаб чиқариладими ёки ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат шартномаси бекор қилинган санага қайта ҳисоб-китоб қилиниб, шу асосда аниқланадими? 3. Агар ходимга бошқа ҳисобланадиган иш ҳақи бўлмаса, ходимдан ундирилиши керак бўлган ортиқча меҳнат таътили суммаси қай тартибда аниқланади? Яъни бунда меҳнат таътилининг ортиқча суммасига нисбатан ҳисобланган ва бюджетга тўлаб берилган солиқлар суммасини ҳисобга олиш тартиби қандай бўлади?
Меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимга ишланмаган вақт учун тақдим этилган меҳнат таътили суммаси ортиқча берилган таътил кунларига мос равишда аниқланади. Бунда ўртача иш ҳақи қайта ҳисоб – китоб қилинмайди.
Ходим етти йиллик таътил пулини сўраганда, 7 ёки 3 йиллик меҳнат таътили ҳисоблаш керакми?
Ишдан бўшамасдан туриб, 7 йиллик таътил учун пуллик компенсация тўлаш тўғрисидаги талаб қонунчилик талабларига зиддир.
Ходим 2015 йилнинг 6 июлидан 2 сентябрига қадар меҳнат таътилида бўлди (48 иш куни). 2 сентябрдан 1 ноябрга қадар ижодий таътилни расмийлаштирди. Ижодий таътилни ҳисоблаб чиқариш ҳисоб-китоби қандай бажарилади?
Ижодий таътиллар ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда берилади, уни ҳисоблаш тартиби ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илованинг 1-бандида белгиланган.