Жавоб берамиз

Жиноят ҳуқуқи

Қандай қилиб 2010 йилдаги судланганликни олиб ташлаш мумкин?


Судланганлик ҳолати тугалланиши шахснинг судланганлиги факти билан боғлиқ барча оқибатларнинг жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ЖК 78-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтганлиги натижасида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) барҳам топишини англатади.

Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги учун корхона раҳбари ва бош ҳисобчи қандай ҳолатда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин (сумманинг ахамияти борми)?


Дебитор қарздорлик  мавжудлиги ўзидан-ўзи жиноят деб ҳисобланмайди, аммо ушбу ҳолат юзага келганда мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар

Жисмоний шахсга кулланган ЖК-189-моддасини олиб ташланиши учун, яъни ЖК-79 моддасига асосан нима килиниш керак ёки 79-моддани кулланганлигини фойдаси йукми... ва буни жисмоний шахс узи бажара оладими ёки адвокат ёлланиши шартми?


Бунинг учун судланган шахснинг доимий прописка қилинган жойи бўйича туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судга тегишли ариза билан мурожаат қилиш мумкин. Бунда ўзини-ўзи бошқариш органлари (маҳалла қўмитаси) ёки ишхона жамоасининг илтимосномаси ва адвокат иштироки тавсия этилади. Аммо қонун бўйича бу шарт эмас.

Паспортнинг ксеронусхасини қалбакилаштириш ва мазкур ксеронусхани (паспортнинг асли ўрнига) ишга кириш учун тақдим этиш Жиноят Кодексининг 228-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари таркибини берадими?


Ишга қабул қилаётганда паспортнинг ишониб бўлмайдиган нусхаси тақдим этилиши ЖКнинг 228-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўла олмайди.

ЖКга киритилган юқоридагича ўзгаришлардан келиб чиқиб, қандай лавозимдаги давлат органи ходимлари “мансабдор шахс” ҳисобланишини ва қандай лавозимдаги давлат органи ходимлари “хизматчи” ҳисобланиши ҳақида тушунча берсангиз. Мисол учун “давлат солиқ бош инспектор-тафтишчиси” лавозимида ишловчи оддий ходим (рахбар ёки бошлиқ эмас) “мансабдор шахс” ҳисобланадими ёки “Хизматчи”ми? Шунингдек, ЖКнинг янги таҳрирдаги 214-моддасида белгиланган жавобгарлик давлат органининг қандай ходимларига нисбатан қўлланилади?


Махсус унвонга эга давлат солиқ хизмати ходими мансабдор шахс ҳисобланади.

2015 йил 3 декабрда кулланилган амнистияда статя 167 модда 3-кисм а-банди ва 209-модда 2 кисм а-банди амнистияга тушганми амнистия кулланилганми. Мен эркак кишиман. Бюджет корхонасида бош хисобчи лавозимида ишлайман. Менга 2 йил 6 ой ой иш хакимдан 20% тулаш ва 2 йил муайян хукукдан яъни рахбарлик лавозимларида ишлашга такикланганман. 2015 йил 4-ноябрда хукм кучга кирган. Талон тарож растрата барчаси тулик тулаб копланган. Мен берилган жазолардан озод буламанми. Агар озод булсам кимга мурожаат килишим керак.


Ушбу ҳолатда савол муаллифига нисбатан Қарор татбиқ этилмайди.