Жавоб берамиз

Тўловчилар

Ягона ер солиғи тўловчилари


Йўқ, ягона ер солиғи тўловчилари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари ҳисобланишмайди, шунинг учун ушбу ҳисоботни солиқ органига тақдим этишлари керак эмас.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхона қачондан ягона ер солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши ва қандай ҳисоботлар тақдим қилиши керак?


Сиз фақат 2020 йилнинг бошидан ягона ер солиғи тӱловчиси сифатида қайта рӱйхатдан ӱтишингиз мумкин. (СКнинг 363-моддаси)

Ягона ер солиғи тўловчисининг умумбелгиланган соликларга утиш тартиби


Корхонанинг бошқа фаолиятлари 3 млрд.дан ошмаса, ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлаши мумкин (СКнинг 40-1-боби), 3 млр.дан ошгач эса ҚҚС умумбелгиланган тартибда ҳисобланади (СКнинг 35-40-боблари).

Ягона ер солиғи тўловчилари


Ягона ер солиғи тўловчилари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғи ҳамда ер солиғи тўловчилари бўлмайди.