Жавоб берамиз
Корпоратив карта
Корпоратив картада пул етарли бўлмаганда, ходим ўз ҳисобидан сарфлаган пул маблағларни қоплаб бериш
Ходим корпоратив карта бўйича ҳисобот топширади, унда сарфланган харажатлар миқдори акс эттирилади. Ҳисобот раҳбар томонидан тасдиқланганидан сўнг, ортиқча миқдор ходимга қайтарилиши керак.
Корпоратив карта билан амалга оширилиши мумкин бўлган харидлар
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом мавжуд.
Корпоратив картадан шахсий эҳтиёжларда фойдаланиш
Корпоратив картадан шахсий эҳтиежларда фойдаланиш
Якка тартибдаги тадбиркор миллий валютадаги банк карталаридан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳар қандай харажатлар бўйича тўловларни амалга ошириши мумкин.
Сотиш учун товарни КПКга сотиб олиш мумкин эканлиги
Ҳа, умумовқатлариш корхонаси спиртли ичимликни сотиб олиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритиш билан боғлиқ харажат. Харид учун тўловни КПК орқали амалга ошириш мумкин.
КПКдан сарф қилинган пулларни иш ҳақидан ушлаб қолишни ҳужжатлар билан расмийлаштириш
Сизнинг ҳолатингизда корхонанинг КПКдан шахсий мақсадлар учун ишлатилган пул маблағларини директор қарори/аризаси асосида иш ҳақидан ушлаб қолишни тавсия этиш мумкин.
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича ўтказмалар
Ҳар иккала ходим ўзи қилган харажат тўғрисида ҳисобот беради. Ҳисоботга сотувчининг счёт-фактураси илова қилинади. Шу ҳужжатлар асосида бухгалтерия ўтказмалари қилинади.
Корпоратив картага бензин хариди солиққа тортиладими?
Харид қилинган ёқилғи ҳисобдор шахснинг ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида балансга олинади. Айрим ҳолларда солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.
Корпоратив карта билан харид бўйича хатоликни тузатувчи ўтказмалар
Ўтган йилларда молиявий ҳисоботларни тайёрлашда йўл қўйилган ва кейинги йилларда аниқланган хатоликлар 3-сон БҲМСнинг 16-бандига мувофиқ тузатилади.