Жавоб берамиз

Пенсия таъминоти

Илгари прокуратура органларида ишлаган шахс кейинчалик судья лавозимида ишлаган бўлса, прокуратура органларидаги иш стажи судья пенсиясини олишда инобатга олинадими?


Ҳа, инобатга олинади.

Сиздан юқоридагиларга асосан бир ойлик пенсиям миқдорини аниқлашда ёрдам беришингизни сўрайман.


Афсуски мурожаатингизда, 1992 йилдан кейинги иш ҳақи ойма-ой тақдим этилмаган, шу сабабли ўртача иш ҳақини ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқиш имконияти мавжуд эмас.

Чет элда ишловчи учун меҳнат стажини ҳисоблаш


Ҳа мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун ёшга доир пенсияни расмийлаштириш


 Ушбу масала юзасидан солиқ органларига, шунингдек яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш лозим.

Карантин муносабати билан олинмай қолинган ёшга доир пенсияни тўлаш


Ҳа, олинмай қолинган пенсияларнинг ҳаммаси тўланади.

Имтиёзли пенсия учун геологнинг меҳнат стажи


Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда - эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил - ишлаган ходимларга пенсия Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундан ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳ

Ўрнатилган ёшдан илгари пенсия чиқиш


Қуйидагилар ёшга доир пенсияга чиқишга ҳақлидир: эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва камида 25 йиллик иш стажига, аёллар - 55 ёшга тўлганда ва камида 20 йиллик иш стажига эга бўлганда.

Болалигидан ногирон боласи бор пенсионер - она учун ижтимоий ёрдам


Болалигидан ногиронлиги бўлган болалари бор оналар давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаганда, 55 ёшга тўлгунига қадар ёшга доир нафақа олишга ҳақли.

Банкоматда пенсияларни ечиб олишда пластик картадан фоизлар


Ипотека банк мутахассисининг тушунтиришича, ушбу банк томонидан берилган нақд пулларни ечиб олишда, Ипотека банкнинг банкоматларидан фойдаланиш лозим. Фақат шундай ҳолатда картадан фоизлар олинмайди.

Кадрлар бўлимининг имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни аниқлаштирувчи маълумотномани ходимга беришни рад этиши


Аниқлаштирувчи маълумотномалар фақат ходимларнинг айрим тоифалари учун берилади. Улар ишларнинг қизғин участкаларида ёки қизғин ишларда бандлик, муайян моддалар ёки хавфлиликнинг муайян даражаларига кирадиган зарарли моддалар билан ишлаш, ер ости ишларида бандлик, ишларни муайян усулда бажарганлик, муайян жойда ишларни бажарганликни тасдиқлайди.

Ёшга доир пенсияни тайинлаш учун пенсия жамғармасига ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этиш имконияти


Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳам асл нусхада, ҳам Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тасдиқланган нусхаларда тақдим этилиши мумкин.

Ишончнома бўйича ёшга доир пенсияни олувчи ишончли вакилнинг вазифалари


Ҳар доим ҳам эмас.

Иш ҳақини қисман сақлаган ҳолдаги меҳнат таътили даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисобланиши


Солиқ ажратмаларини амалга оширган ҳолда ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар тўланганда, мазкур давр меҳнат стажига қўшилади.

Қариялар ва ногиронлар уйида яшайдиганлар учун ёшга доир пенсия


Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида ("Саховат" ва "Мурувват" уйлари) яшовчилар, шунингдек руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган шахсларнинг пенсия йиғмажилдлари ушбу муассасалар жойлашган жойдаги Пенсия жамғармасида сақланади.

Ёшга доир пенсия тайинлашда иш ҳақи миқдори


Ҳа, аҳамиятга эга, бироқ белгиланган миқдоргачаси ҳисобга олинади.