Жавоб берамиз

Ер солиғи

Корхона 2017-йил 1-2 чорак учун ер солигидан 6-ойлик имтиёз олиш, 2018-йил 0,5 фоиз камайтирувчи коэффицентлардан қандай фойдаланиши мумкин?


Янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб олти ой давомида ер солиғининг уч каррасини ҳисобга олмаган ҳолда ЯСТ тўлаш ҳуқуқига эгалар. Пасайтирувчи коэффициентлар фаолият тури ҳамда жойлашган ерига боғлиқ ҳолда қўлланилади.

1. Менга (жисмоний шахсга) дам олиш масканини лойиҳалаштириш ва қуриш учун ажратилган ер майдони бўйича ер солиғини тўлаш қандай бўлади, солиқ бўйича имтиёзлар мавжуд бўлса қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак? 2. Келгусида жисмоний шахс сифатида тадбиркорлик фаолиятини юритсам қандай солиқларни тўлаш мажбурияти пайдо бўлади?


Кўрсатиб ўтган фаолият турларингизни  якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга ошира олмайсиз.

1 гектардан ортиқ ери бўлган ЯСТ тўловчи ер солиғини тўлаганида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?


Ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи бўйича бюджетга қарздорлик акс эттирилганида солиқ суммаси бошқа операцион харажатлар таркибида давр харажатларига киритилади.

ЯСТ тўловчи хусусий фирма ер солиғини (ноқишлоқ) жами 14,8 га майдондан ҳисоблайдими ёки карьерга тегишли 10 га ер майдони ер солиғидан озод бўлиб, қолган 4,8 га ер майдонига ер солиғи ҳисоблаб тўланадими?


Умумий ер майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ЯСТ тўловчилар ер солиғини умумий ер майдонидан, қонун ҳужжатларига биноан солиқ солинмайдиган ер майдонини чегириб ташлаган ҳолда, ҳисоблайдилар.

1."Текстиль" МЧЖ жойлашган ер майдони бўйича ДСИга кандай тартибда ер солиги хисоботларини топширади? 2. МЧЖнинг устав фондига киритилган ер участкасидан ер солиғи ким томонидан тўланиши лозим?


ЯСТ тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқиш, тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этиш тартиби Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Низом билан белгиланади.

Умумбелгиланган солиқ тўловчи корхона ижарага олинган бино учун ҳам ер солиғи тўлайдими?


Йўқ, ижарага олувчи корхона ижарага олинган бинонинг ер майдони учун ер солиғини тўламайди.

Агар ер участкасини ажратиш тўғрисидаги Қарор бўлса, аммо эгалик қилиш ва фойдаланиш гувоҳномаси бўлмаса, ер солиғи ҳисобланадими?


Ер солиғи бўйича солиққа тортиладиган база Ҳокимнинг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилганидан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади.

Паррандачилик корхоналари ер солиғидан озод этилганми?


Агар корхонанинг асосий фаолият тури – наслли паррандачилик бўлса, яъни наслдор паррандаларни урчитиш, такрор кўпайтириш, наслдор паррандалардан ва тухумлардан селекция мақсадларида фойдаланиш бўлса, у ҳолда корхона барча солиқлардан, жумладан, ер солиғидан ҳам 2021 йил 1 январга қадар озод этилади.

Корхона Наманган шаҳрида 0,0045 га ер майдонига эга бинони ижарага олган. Юридик шахсларга 2016 йил учун ер солиғи Наманган шаҳри бўйича қандай ставкада белгиланган?


“Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 8-бандига (03.03.2011 йилдаги 2203-сон) мувофиқ ер солиғини ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган энг кам ставкалар қўлланилади.