Жавоб берамиз

Молиявий инвестициялар ҳисоби

Улушни сотиб олиш ва сотишдаги бухгалтерия ўтказмалари


Улушни сотиб олишдаги бухгалтерия ўтказмалари ID 36911 саволингизга жавобда ёритиб ўтилган эди.

Улушни сотиб олишда бухгалтерия ўтказмалари


Улушнинг номинал қиймати сизнинг балансингизда юритилмайди, фақат таҳлилий ҳисобда кўрсатилиши мумкин.

Тайёр бизнес сотишда бухгалтерия ўтказмалари


Одатда, “тайёр бизнес” деганда алоҳида корхона тушунилади ва тайёр бизнес сотилганда шу корхона сотилади.

Улушнинг номиналдан қиммат нархга сотиб олиниши


Харид қилинганда молиявий инвестициялар сотиб олиш қиймати бўйича баҳоланади.

Устав фондидаги улушни шакллантиришда бухгалтерия ўтказмаси


Сизнинг вазиятингизда Дт 0600 Кт 5110 бухгалтерия ўтказмаси берилади.

Суд қарори бўйича битим бекор қилинганда бухгалтерия ўтказмалари


Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.

Таъсисчи корхонада бухгалтерия ўтказмаси


Йўқ, таъсисчи бўлмиш корхона бу вазиятда 8330 «Пайлар ва улушлар» счётини ишлатмайди.

Давлат компаниясида инвестициянинг акс эттирилиши


Инвестиция, МЧЖнинг устав фондидаги улушига эгалик ҳуқуқини топшириш санасида, давлат компаниясининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Устав фондига киритилган пул маблағларини ишлатиш


Таъсисчи томонидан киритилган пул маблағлари корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим бўлганидан кейин уни тасарруф этиш ихтиёри корхонага ўтади. Бу пулларни корхонанинг қонунга зид бўлмаган ҳар қандай эҳтиёжлари учун ишлатиш мумкин.

0600 счёти қандай ёпилади


Ҳа, тўғри. Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг устав капиталларига қилинган узоқ муддатли инвестициялар (қўйилмалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларда (0600) юритилади.

Инвестиция фонди қимматли қоғозларини қайта баҳолашда бухгалтерия ўтказмалари


Йўқ, бундай бухгалтерия ўтказмасини бериш нотўғри. Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан жамланган фарқ ИФнинг ёки ХИФнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижасига қимматли қоғозларни сотиш жараёнида олиб борилади.

Ҳақиқий бўлмаган битим бўйича дебитор қарздорлик ҳисоби


Суд қарорига асосан қайтариладиган 2 000 000 000 сўм ушбу маблағни олувчи корхонада дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади. Пул маблағи ҳисобрақамга келиб тушганда дебиторлик қарзи ёпилади.

Акцияларни сотиш бўйича бухгалтерия ўтказмалари


Акцияларни сотишдан олинган молиявий натижа – сизнинг мисолингизда 55 млн.сўм соф фойда корхонанинг бошқа даромадлари сифатида ЯСТга тортилади.

Бино ва иншоотни улуш сифатида киритишининг солиқ оқибатлари


Акциядорлик жамияти бўлмиш ташкилот бошқа МЧЖнинг устав фондини шакллантириш учун бино ва иншоотни улуш сифатида киритганида АЖда ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади.

Акцияларни сотишдан олинган даромад ҳисоби


Бунда олинган фойда 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счетида акс эттирилади.