Жавоб берамиз
Ер солиғи
Ер солиғи бўйича имтиёзни қўллаш
Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, уч йил муддатга ер солиғи солинмайди.
Темир йўллар эгаллаган ерлар учун ер солиғи
СК 429-моддасига 2022 йилдан алоҳида ер майдонлари бўйича камайтирувчи коэффициентларни қўллашга оид тузатишлар киритилди.
Ер солиғини тўлаш
Жамият ер участкасидан паррандачилик мақсадида, шунингдек, паррандалар учун емишлик учун экин экиш учун фойдаланганида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар деб қаралиб, ушбу ерлар учун белгиланган солиқ ставкалари қўлланилади.
Ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилиши
Йўқ, давлат - хусусий шериклик битими бўйича экотуризм ва агротуризмни ривожлантириш ва дам олиш масканлари ташкил этиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қарашли 1,61 га ер майдонини 49 йил муддатга ижарага олинганда ер солиғи тўланмайди.
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган ерлар
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади.
2021 йил учун ер солиғи ставкалари
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95% миқдорида белгиланади
Санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса, ер ва мол-мулк солиқлари бўйича берилган солиқ имтиёзлари 1 ноябрдан бошлаб бекор қилинади
Санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса, ер ва мол-мулк солиқлари бўйича берилган солиқ имтиёзлари 1 ноябрдан бошлаб 15.07.2020 й. ПФ-6027-сонли Фармонга асосан бекор қилинган.
Таъсисчининг пулсиз ҳиссаси қандай баҳоланади ва ер солиғи качондан тўланади
Корхона савдо комплекси бўлганлиги сабабли 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар ер солиғини ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган.
Ер солиғи объектини аниқлаш
Агар корхонага белгиланган тартибда ер майдони ажратилган бўлсаю, лекин давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим тузилмаган бўлса, корхонада ер солиғи бўйича солиқ солиш объекти борлиги сабабли ер солиғини тўлаши зарур бўлади.
Агар ердан фойдаланиш мақсадлари ўзгарса, ер солиғи ҳисоб – китоби қачондан ва қандай ҳисоб – китоб қилинади
Солиқ базаси (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт
Ажратилган ер учун корхона кадастр ҳужжатларини расмийлаштирмаса, ер солиғи тўланадими
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир.
Ер солиғи қачон тўланади
Ер участкасининг ҳар бир тури учун ер солиғи ҳисоб-китобининг турли шакллари назарда тутилган.
Наманган шаҳрида боғ яратиш учун ажратилган ер майдони бўйича ер солиғи 2020 йилда қай тартибда ва қандай ставкада тўланади?
Ер солиғи СКнинг 61-бобига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади. Ер солиғи ставкалари 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589 сонли Қонунга 9-иловада кўрсатилган.
Угом-Чотқол давлат биосфера резервати туман хокимининг қарорига асосан қўшимча олинган 91 га ер майдони учун ер солиғи тўлайдими?
Агар биосфера резерватига қўшимча берилган 91 га ер майдонидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилса, ушбу ер майдойларидан ер солиғи тўланади.