Жавоб берамиз

ТМҚни ҳисобга олиш

Товарни таркибий қисмларда етказиб беришни ҳужжатлаштириш, ҳисобга олиш ва солиқ оқибатлари


Ҳа, сотиб олинган стабилизаторни харидорга етказиб бериш ҚҚС солинадиган айланма деб эътироф этилади

Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари корхонанинг турли цехларида ишлатилиши


Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари корхонанинг турли цехларида ишлатилса, улар бир цехдан бошқа цехга корхонанинг ўзи томонидан ўрнатилган ички ҳужжат асосида берилади.

Бир хил товарлар хариди ва сотилишини бухгалтерияда акс эттириш


Товар номини ва бир бирлик учун нархини кўрсатиб, қанча харид қилганини миқдорий кўрсаткичда акс эттириш етарли.

Таъсисчи - жисмоний шахс устав фондини оширишда ТМЗларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бериши


Таъсисчи - жисмоний шахс устав фондини ошириш учун товар-моддий бойликлар киритганида топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади.

Технологик йўқотишлар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш


Технологик йўқотишларни тайёр маҳсулот таннархига тақсимланиши таннарх қандай усулдан фойдаланиб шакллантирилишига боғлиқ.

 

Давал хом ашёсидан ишлаб чиқарилган маҳсулот буюртмачининг ўзи ишлаб чиқарга махсулоти ҳисобланадими ва ун ҳамда буғдой маҳсулотларини экспортга сотишда қандай солиқ мажбуриятлари пайдо бўлади?


Давал хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот буюртмачининг шахсий ишлаб чиқарган махсулоти ҳисобланади.  

1.НТМ ҳадяга олинган ва нархи 50 ЭКИҲдан кам бўлган ТМҚни қайси счетга кирим қилади? 2.НТМга берилган солиқ имтиёзи ҳисоби қайси ҳисобварақда кўрсатилади? 3.Корхона харажатларини 3290 ҳисобварақда кўрсатиш мумкинми?


Корхонадаги операцияларни акс эттириш 21-сон БҲМСга 2-иловада назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Офис мебеллари яроқсиз бўлиб қолганда қандай ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқарилиб, бухгалтерияда акс эттирилади? Улар реализация қилингандачи?

Фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етгандан сўнг кўп йиллик кўчатларга эскириш ҳисобланса, уларнинг фойдаланишга яроқлилиги қандай аниқланади? Бунда қандай параметрлар ҳисобга олинади, дарахтнинг мевали ёки манзарали ва турига қараб буни ким белгилаб беради?


Ўсимликларнинг фойдали даврини белгилаш учун корхонангиз қишлоқ хўжалиги мутахассиси – агрономга ёки ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига мурожаат қилиши лозим.

Қайтариладиган бобиналарга ип ўраб сотишда, бобиналар учун алоҳида шартнома тузиш керакми? Улар ҳисобварақа-фактурада қандай акс эттирилади? Бобиналар берилганда ва қайтарилганда қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Бобиналар бўйича операцияларга қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?


Қайтариладиган бобиналар учун алоҳида шартнома тузиш шарт эмас. Ип маҳсулотини етказиб бериш шартномасида алоҳида пунктлар билан бобиналар бўйича шартларни келтириб ўтиш етарли.

Ходим корхона ҳисобидаги автомобиль учун аккумулятор сотиб олса, корхона унга ушбу харажатини қоплаб бериши керакми? Қандай асосларга кўра ва бухгалтерияда бу қандай акс эттирилади?

Инкассация қилинган пуллар қандай ўтказмалар билан корхона ҳисобрақамида акс эттирилади?

Давлат улуши бор акциядорлик жамияти балансдан ташқари счетида турган ишлатилиб келаётган кам баҳоли инвентарларни янги ташкил этилган МЧЖга жамиятнинг ички комиссияси нархлаган нархда сотса бўладими?


Ҳа, давлат улуши бор бўлган акционерлик жамияти балансдан ташқари счетида турган, ишлатилиб келаётган кам баҳоли инвентарларни унинг ички комиссияси нархлаган нархда сотса бўлади.

Тайёр маҳсулот омбордан ишлаб чиқаришга қайта ишлашга топширилса, бухгалтерия ва бошқарув ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Яроқсиз хом-ашё материалларини ҳисобдан чиқариш қай тартибда амалга оширилади ва қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Солиқ оқибатлари қандай бўлади? Қандай бухгалтерия ёзувлари берилади?


ТМЗни ҳисобдан чиқариш тартиби 4-сонли БҲМС “Товар – моддий заҳиралар”да келтирилган.