Жавоб берамиз

Алимент мажбуриятлари

Ушбу мажбурий ушланмаларни қай тартибда ушлаб қолиш керак?


Барча ҳолатларда ходимда иш ҳақининг эллик фоизи сақланиши лозим.

Алиментларни тўлаш бўйича қарздор бўлган чет эл фуқаросининг Ўзбекистондан чиқишига чеклов


Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Таълим муассасасида ўқиётган ҳамда вояга етган бола учун алиментларни тўлаш


Умумий қоидага кўра, бола балоғат ёшига етганида уни таъминлашга оид ота-оналарнинг алимент мажбуриятлари тўхтатилади.

Алимент тўловини ҳисоблаш тартиби


Алиментлар солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

Иш ҳақидан 50% алимент ушланмаси қайси суммадан ҳисобланади? Яъни, ЖШДС ва пенсия бадали ушлангандан сўнг 50% ушланмами ёки ҳисобланган иш ҳақидан 50%ми?


Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори (жумладан алиментлар) солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

Корхонада Ўзбекистон Республикаси ичида алимент тўловчи чет эллик ходим ишлайди. Унинг ҳозиргача бўлган алимент тўловлари ойма-ой равишда тўлиқ унинг иш ҳақисидан тегишли тартибда ушланган ҳолда тўлаб берилмоқда. Айтингчи, агар ходим ишдан кетишни ва ўз ватанига қайтишни режалаштирса, унинг суд ижро варақасини қайси муддатларда суд ижрочиларига қайтаришимиз керак бўлади? У мамлакатдан чиқиб кетгунига қадарми, ёки чиқиб кетгачми? Шунингдек, агар, чет эллик ходим мамлакатдан чиқиб кетса-ю, алимент ундирувчида алимент ундириш бўйича муоммолар юзага келса, корхонада бирор бир жавобгарлик ҳолати юзага келмайдими?


Сиз қарздор билан меҳнат шартномаси бекор бўлганлиги тўғрисидаги маълумотни қуйида белгиланган тартибда ва муддатда суд ижрочиларига етказсангиз жавобгарлик масалалари юзага келмайди деб ҳисоблаймиз.

 

1. Турмуш ўртоғим топилган тақдирда ижро ҳужжатлари тикланиб, унга нисбатан ЎзР ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши очиладими? 2. Болаларим вояга етган бўлса-да, 6 йиллик алимент пуллари ҳам ундириб бериладими?


1. Фикримизча, йўқ.

2. Тўланмай қолган алимент болангиз вояга етган тақдирда ҳам ундирилади.

Мен хеч каерда ишламайман, 2012 йилда гипертония касаллиги билан туман касалхонасининг кардиография булимида даволаниб чикдим, хозирда кишлок врачлик пункти назоратидаман. Уз уйим йук, чунки уйимни собик хотинимга ташлаб хозирда кейинги хотинимни онасидан колган уйида яшаяпман. Менинг 1997й ишлаб чикарилган "Тико" русумли эски шахсий автомобилимдан бошқа мулким йук. Хозирда 2 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Суд менга уртача иш хакининг туртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаш мажбуриятини юклаган. Менинг моддий ахволим яхши эмаслиги сабабли, ушбу пулни тулашга кийналяпман. Агар судга мурожаат килсам, алимент мидорини энг кам ишхакига нисбатан каттий суммада белгилаб берадими?


Мазкур масала Оила Кодексининг 146-моддасида белгиланган тартибда ҳал қилинади.