Жавоб берамиз

Хусусий корхона

Хусусий корхонада директор таъсисчининг ўзи бўлиши шартми ёки бошқа шахс бўлиши ҳам мумкинми? Масалан, МЧЖларда таъсисчи бошқа, директор бошқа бўлаверади.


Хусусий корхонанинг мулкдори бир вақтнинг ўзида унинг директори бўлиши шарт.

Хусусий корхона номини ўзгартириш


Корхонаноми ўзгартириш учун корхона қайта рўйхатдан ўтказилади.

Мулкдор киритган мол-мулкнинг сарфи


Киритган улуши эвазига мулкдор корхона фойда кўрсагина дивиденд олиши мумкин.

Қурилиш материалларини хусусий корхона соф фойдасидан дивиденд ҳисобига беришни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари


Қурилиш материаллари ҳадя ёки бошқа текинга бериш тўғрисидаги шартнома асосида ХКнинг фойдаси ҳисобидан берилиши мумкин.

Бу вазиятда олдин қарор, кейин буйруқ чиқарадими? ХК таъсисчиси қайси вазиятларда қарор ва буйруқ, қайси вазиятларда фақат буйруқ чиқариши керак?


Хусусий корхона мулкдори хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, хусусий корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш ёки бошқача усулда тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Хусусий корхона (таъсисчи ҳам, раҳбар ҳам битта одам) соф фойдани таъсисчига ўтказмоқчи бўлса, олдин қарор чиқариб, кейин буйруқ чиқариши керакми? Умуман қайси вазиятларда хусусий корхона қарор чиқариши, қайси вазиятларда буйруқ билан чегараланиши керак?


Хусусий корхона мулкдори хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Хусусий корхонада қуйидаги ҳолларда қандай ҳужжатлар тузилади: 1. Устав фондини шакллантиришда; 2. Ходимларни ишга қабул қилишда (олдин таъсисчи қарори чиқарилиши, сўнгра раҳбар буйруғи чиқарилиши керакми?). Қайси норматив ҳужжатларга асосланилади?


Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади (“Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг 3-м. 1-қ.).