Жавоб берамиз
Умумий масалалар
Корхонанинг айланма маблағларини ошириш учун таъсисчи томонидан накд пул маблағлари банкга топширилса кандай солик окибатлари юзага келади? Буни неча маротаба ва канча микдорда топшириши мумкин?
Қарз шартномасида банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 9% миқдорида фоизларни белгилаш афзалми ёки йўқми? Бунда қарз берувчи-юридик шахс ДСИга қандай ҳисоботларни топшириши керак бўлади ва таъсисчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар.
Ортиқча тўланган ЖШДС суммасини яқин қариндош бўлган шахснинг ер ва мол-мулк солиқларига тўлов сифатида ўтказиш мумкинми?
Агар корхона асосий фаолиятидан ҳеч қандай даромад кўрмаса, автомобилни зарарга сотганда солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Агар асосий воситанинг чиқиб кетишидан корхона зарар кўрса, унда солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Корхона Низомида таъсисчи – жисмоний шахснинг ота-онасига тегишли бўлган турар-жойни кўрсатиб фаолият юритса, солиқ оқибатлари қанақа бўлади?
Ушбу ҳолатда корхона учун мулкий ҳуқуқдан текинга фойдаланганлик натижасида даромад ҳосил бўлиб, бутун ўтган давр учун солиқ базаси қайта ҳисобланишига олиб келади.
1. Агар “Она ва бола” санаторияси корхона қошида фаолият юрита бошласа қандай солиқлар тўланади? 2. Агар 1,5 гектар мевали боғ ичида асаларичилик фаолиятини юритса, қандай солиқлар тўлайди?
Корхона санатория хизматини кўрсатишни, асаларичилик фаолиятини бошласа, ва бунда кичик бизнес субъектига тегишлилик мақомини сақлаб қолса, у ЯСТ тўловчисилигича қолади. Санатория хизматини кўрсатувчи кичик бизнес субъектлари ушбу фаолият туридан тушган тушум доирасида ЯСТдан озод этилганлар.
1. Навоий вилоятидаги хусусий корхонанинг юридик шахс номига Тошкент шаҳридан турар жой биноси сотиб олиши тартиби қандай? 2. ЯСТ тўловчи юридик шахснинг номига олинган турар жой биносидан қанақа солиқлар тўланади? Ундан хизмат сафарига юборилган ходимлар фойдаланса солиқ оқибатлари келиб чиқадими?
Ягона солиқ тўлови жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади. Шунинг учун ЯСТ тўловчи юридик шахс ўз балансида бўлган асосий воситалар қийматидан мол-мулк солиғини тўламайди.
1. Биз юк ташкувчи курилиш машиналаримизни ижара шартномаси асосида бошка корхонага беришимиз мумкинми? 2. Бунинг учун кандай хужжатларни расмийлаштириш керак? 3. Корхонамиз юкларни ташиш учун лицензия олиши шарт эмасми? 4. Солиқ солиш ставкаси неча фоиз ҳисобланади?
1. Ҳа, мумкин
2. Нотариал тасдиқланган ижара шартномасини имзолаш орқали
3. Йўқ, шарт эмас
Чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалигининг асосий фаолияти (сут ва гўшт берувчи) ҳайвонлар ва бузоқларни сотиш бўлса қандай солиқлар тўланиши керак?
Чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади ва улар ягона ер солиғи тўлайдилар.
1. Фоизли даромад ва солиқ оқибатлари кимда юзага келади: қарз берувчидами ёки қарз олувчидами? 2. Ушбу ҳолатларда солиқлар қандай тартибда ва қайси ставкада ҳисобланади? Юридик шахс ДСИга бирор бир солиқ ҳисоботи, ёхуд ҳисоб-китоб маълумотнома топшириши керакми ва қайси муддатларда? Солиқ суммасини қайси муддатларда тўлаб берилиши керак? 3. Агар «А» юридик шахс «Б» юридик шахсга 2016 йил январда фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём берган бўлса ва заём 2017 йил январда қайтарилган бўлса, у ҳолда фоизли даромад суммаси қандай аниқланади?
Даромад қарз олувчида, яъни фоизсиз заём олган юридик шахсда аниқланади. СКнинг 135 моддаси юридик шахслар томонидан текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар кўринишида олинган даромадларни аниқлаш тартибини белгилайди.
Агар йирик корхона маҳаллийлаштириш Дастурига киритилса, у қандай солиқларни тўлаши керак бўлади?
Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси сифатида сиз Солиқ кодекси билан ушбу тоифадаги тўловчилар учун белгиланган барча солиқлар ва мажбурий тўловларни маҳаллийлаштириш дастури иштирокчиси ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиси сифатида сизга берилган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўлашингиз керак.
Агар жисмоний шахс ўзининг уйига қуёш батарея панелларини ўрнатса ва ундан фойдаланса, жисмоний шахснинг бирор бир ташкилот олдида солиқ ёхуд бошқа тўловлар буйича мажбуриятлар юзага келадими?
Қуёш батареяларидан фойдаланганлик учун ахолидан бирон бир солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни ундириш амалдаги қонун хужжатларида кўзда тутилмаган.
Вақтинча молиявий ёрдам берилганда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Солиқлари қандай ҳисобланади ва уни қайси томон тўлайди?
Вақтинча молиявий ёрдамни олган томон солиқни (солиқ тизимидан келиб чиққан ҳолда) МБ қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланадиган даромаддан тўлайди.
Агар корхонага тут плантациялари учун ер ажратилса ва балансга қабул қилинса, бунинг оқибатида қандай солиқ мажбуриятлари вужудга келади? Бу фаолият бўйича солиқ имтиёзлари мавжудми ва улардан қандай фойдаланиш мумкин?
ЯСТ тўловчиси бўлган корхона янги ер участкасини олса, унинг майдонини 3 карра ер солиғидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ЯСТ энг кам миқдорини аниқлашда ҳисобга олиши керак бўлади.