Жавоб берамиз

Лизинг

Объектни қайтариладиган лизингга бериш натижасидаги муаммо


Илгари давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган бинони расмийлаштиришдан бош тортган давлат органини ҳаракати юзасидан маъмурий судга мурожаат қилиш мумкин.

Лизингга ускуна импорт шартномаси асосида олинганда қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?

Лизинг шартномаси асосида сублизингга олувчи унга сублизингга берувчига асосий лизинг шартномаси бўйича лизинг тўловларини қоплаб бериши керакми ёки сублизингга берувчи ушбу суммани харажатларга обориши керакми?


Ускунани сублизингга беришда сублизингга берувчи сублизингга олувчига фақат ўзининг мол – мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини беради, асосий лизинг шартномаси бўйича лизинга берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбурияти эса олдингидек сублизингга берувчида қолади.

1. 2016 йил 26 февральда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2016 — 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан лизинг хизматлари кўрсатаётган ташкилотларда солиқ имтиёзлари давом этадими? 2. ЯСТ базасига олиб қўйилган лизинг объектини сотишда бошқа даромад сифатида қанча сумма киритилиши керак? Ҳисобланган фоизлар ва пенядан воз кечиш қай тартибда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ? Қайтариб олинган объектни сотиб юбориш улгуржи савдо фаолиятига кирадими? Улгуржи савдо фаолияти учун лицензия олиш талаб қилинадими?


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 й. 55-сон "2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори 5-бандига мувофиқ,лизинг хизматини кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда ягона солиқ тўлови (ЯСТ) бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача давом этади.