Жавоб берамиз

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

ИФУТ коди 26510 бўлган корхона сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни саноат корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлаши


Корхонангиз сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни саноат корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича ҳисоблаб тўлаши керак.

Артезиан қудуғи сувидан фойдаланилганда сув солиғи


Артезиан қудуғи суви ер ости сув ресурслари ҳисобланади. Демак, корхонангиз солиқни ер ости сув ресурслари манбалари учун белгиланган ставка бўйича тўлайди.

2020 йилда мевали боғни суғоришда фойдаланилган сув бўйича солиқ ставкалари


2020 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил учун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига 11-иловада тасдиқланган.

Мевали боғларни суғоришда 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси


2021 йил учун мевали боғни суғоришда лимитлар доирасида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси ер усти сув ресурслари манбалари учун ҳам, ер ости сув ресурслари манбалари учун ҳам 1 куб метр сув учун 40 сўмни ташкил этади.

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базасини аниқлаш


Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ресурс солиқлари бўйича тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни олиш


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорларни қабул қилишга ваколатли ҳисобланади

Шахсий қудуққа эга бўлган корхонанинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаши


 Фойдаланилган сув ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади.

Қайта қуйиладиган сувлардан олинадиган солиқ


Дарёга қайта қуйиладиган сувлар чегириб ташланмаган ҳолда олинган сув ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Регламентга мувофиқ расмийлаштиринг


Фойдаланилган сув ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади.