Жавоб берамиз

Имтиёзларни ҳисобга олиш

Сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилувчи корхона учун 2020 йилдаги солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконияти


Ҳа, корхона 2020 йилда ПФ-5996 ва ПФ-6029да белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган бўлсаю, фойдаланмаганлиги маълум бўлганида, аниқлаштирилган солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш орқали фойдаланиши мумкин.

 

Тўқилган ва трикотаж пайпоқ-носки маҳсулотларини ишлаб чиқариб, экспорт қилишда имтиёзлар


Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона тўқилган ва трикотаж пайпоқ-носки маҳсулотларини экспорт қилганида ноль даражали ҚҚС солинади.

Экскаваторни импорт қилишда божхонадаги имтиёзлар ҳисоби


Бу имтиёзлар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди, ҳар бир солиқ тури ва божхона тўлови бўйича молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида очиб берилади

Президентнинг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли фармонига асосан "Узбекенгилсаноат" АЖ тугатилиб, "Узтекстилпром" ассоциацияси ташкил этилиши мунасабати билан "Узбекенгилсаноат" АЖ корхоналари учун ҚҚСни нул ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини харид қилиш бўйича 2020 йил 1 январгача берилган имтиёзлар сақланиб қолинадими?


Ҳа, сақланиб қолинади. "Узбекенгилсаноат" АЖ тугатилиши ва "Узтекстилпром" ассоциацияси ташкил этилиши белгиланган бўлсада белгиланган имтиёзлар бекор қилинмаган.

1. ВМ 03.09.1999й. 414 – сонли Қароридаги “Моддий-техника ва ижтимоий база, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш” деганда айнан нималар назарда тутилади? 2. Солиқ имтиёзларига эга бюджет ташкилотлари имтиёз сифатида йиғилиб қолган маблағларни қандай қилиб, қайси ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқариши ва унга қандай проводкалар бериши керак?


Моддий-техника ва ижтимоий базани мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларнинг аниқ рўйхати қонунчиликда белгиланмаган.

1. Асосий фаолияти бўйича дастурий таъминотни яратиш билан шуғулланувчи МЧЖ Президентнинг 20.09.2016й. ПҚ-2042-сонли қарорига асосан ягона солиқ тўлови бўйича 2020 йилгача имтиёзга эга бўладими? 2. Имтиёз асосида бўшайдиган маблағларни қайси мақсадларга ишлатиш ҳуқуқига эгамиз ва корхона буни амалга оширмаса, яъни ишлатмаса қандай жавобгарликка тортилади? 3. Имтиёз асосида бўшайдиган маблағларни мақсадли жойларга ишлатадиган бўлсак, қандай проводка берилади?


Корхонангиз Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига киритилган бўлсагина, у Президентнинг 20.09.2013й. ПҚ-2042-сонли қарори 4-бандида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.

Бухгалтерия ҳисобида божхона тўловлари бўйича мақсадли ва мақсадсиз имтиёзларни қандай акс эттириш зарур?


Сиз “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом” (АВ 02.04.2005й. 1463-сон билан рўйхатга олган) асосида иш юритишингиз лозим.

ЎзР Президентининг 28.01.2009 й. ПҚ-1050-сон Қарори “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Низом бўйича четдан импорт қилиб келтирилган хом ашё ва материаллар, асосий воситалар ва эҳтиёт қисмларга ягона солиқ тўловчи корхона (ОКОНХ 17371) бухгалтериясида қандай бухгалтерия ёзувлари берилади? Ушбу Қарор бўйича берилган имтиёз мақсадлими ёки йўқ?


Юридик шахслар томонидан бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни тўлаш бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерлик ҳисобида акс эттиришнинг тартиби “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни   бюджетга   тўлаш   бўйича   берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом” да белгиланган.