Жавоб берамиз

Уй-жой масалаларини маъмурий тартибга солиш

Кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан умумий мол-мулкни сақлаш бўйича бадалларни рад этиш имконияти


Кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни мажбурий бадаллар шаклида биргаликда зиммаларига оладилар.

1. Квартира 24 йил илгари хусусийлаштириш жараёнида сотиб олинган бўлиб, унга эгалик қилиш ҳуқуқи менда бўлса, юқорида талаб қилинган маълумотларни олиб келишим ҳамда хусусийлаштиришга ўз розилигини берган шахсларнинг розилигини олишим кераклиги тўғрисидаги талаб қонунийми? Агар қонуний бўлса, бу қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? 2. Марказга шу турдаги маълумотномани олиш учун 75 000 сўм тўлаш тўғрисидаги талаб қанчалик қонуний ва у қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? Марказ маълумотномаларни қанча муддатда тақдим этиши керак?


1. Нотариуснинг талаблари қонуний.

2. Марказнинг талаби қонуний.

Турар жойнинг санитария ҳолатига ким жавоб беради, агар яшовчи уни бузса, бу эса бутун уйдаги қўшниларга тахдид солади, у ҳолда нима қилиш керак?


Агар қўшнининг квартирасидаги антисанитария бутун кўп квартирали уйда яшовчилар учун хавф туғдирса, у эса ҳеч қандай чора кўришни хоҳламаса, шикоят билан туман СЭХга шу квартирада дезинфекция ўтказишни сўраб мурожаат қилинг. Шикоят билан участка нозирига ҳамда маҳалла қўмитасига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Men bog'imning oldida bo'sh va qarovsiz yotgan yerga yashash uchun uy qurmoqchi edim. shunga ko'ra savolim shundan iborat ediki men bu uyni qurish uchun davlat kadastri ro'yhatidan o'tkazishim kerakmi. agar o'tkazishim kerak bo'lsa bu qaysi qonun xujjatlarida belgilab qo'yilgan shu haqida ma'lumot bersangiz.


Якка тартибда уй-жой қуриш учун сиз туман (шахар) хокимлигига ер ажратиш ҳақида ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.