Жавоб берамиз

Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги

Ушбу вазиятда корхонамизга қандай жарималар қўлланилади, кирим қилинмаган ва амалда йўқ бўлган маҳсулот (телефон) ҳисобини бухгалтерияда қандай акс эттирамиз?


Жарималар солиқ кодексида кўзда тутилган ва улар иш берувчига етказилган зарар сифатида ходимдан ундирилиши мумкин.

Солиқ тўлов интизоми бузилганлиги учун огоҳлантириш берилиши ёки жаримага тортиш учун солиқ органлари томонидан ечиб олинган солиқ суммаси миқдори қанча бўлиши керак?


Жавобгарликка тортиш учун солиқ бўйича қарзнинг минимал миқдори белгиланмаган.

Ушбу ҳолатда бош ҳисобчига кандай жазо чоралари кўрилиши мумкин?


Ушбу ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга ЭКИҲ ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Мазкур ҳолатда тадбиркорлик субъектига СК 114-моддаси буйича жарима қўлланиладими ёки СК нинг 109-моддаси 4-қисмига асосан солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликдан озод қилиниши лозимми?


Агар солиқ тўловчи биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса ва қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда моддий зарарнинг ўрнини қоплаган, шу жумладан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган бўлса, унга нисбатан молиявий санкциялар қўлланмайди (пенядан ташқари).

1.Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ўтган йиллар учун топширилмаган бўлса, уларни ҳозирда барча давр учун топшириш керакми? 2.Маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак (раҳбар буйруғи, комиссия баённомаси ёки бошқа)? Имтиёздан фойдаланиш даврида имтиёз натижасида бўшаган маблағлар ҳисобига йиғилган қолдиқни қандай тартибда ҳисобдан чиқариш мумкин?

Корхонамиз ҳисоб рақамидан ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда солиқ идораси ходимлари асоссиз ундирган маблағлар учун солиқ ходимларига нисбатан қонун доирасида қандай чора кўрилади?


Агар Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари ўз ғайриқонуний ҳаракатлари билан фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказадиган бўлса унда улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.

Корхона томонидан бюджетга ходим учун тўланган суммани, агар бунда чегирмалар суммаси ҳисоблаб ёзилган даромадлар суммасига нисбатан 50 фоиздан ортиқни ташкил этса, ходимнинг аризаси мавжуд бўлса, маъмурий жарима суммасини ушлаб қолса бўладими? Агар корхона ходимнинг иш ҳақидан чегириб қолиниши лозим бўлган жарима суммасини қопласа, ходим ва корхонанинг солиқлар бўйича мажбуриятлари қандай бўлади?


Ҳа, мумкин, башарти ходимнинг аризаси мавжуд бўлса, чунки ходим барча мажбурий чегирмалардан кейин қолган ўзининг маблағларини тасарруф этишга ҳақли.