Жавоб берамиз
Харажатларни ҳисобга олиш
Чет эллик жисмоний шахсларни карантинда сақлашда корхона учун имтиёзлар
Йўқ, чет элдан олиб келинган ишчиларни карантинда сақлаш учун меҳмонхона хизматлари кўрсатилганида корхона учун солиқ имтиёзлари кўзда тутилмаган.
Ижтимоий солиқ 12%дан 1%гача камайтирилганида бухгалтерия ўтказмаси
Ижтимоий солиққа нисбатан ушбу камайтирилган ставкани қўллашда фақатгина солиқ суммаси 1% ли ставкада ҳисобланади. Бухгалтерия ўтказмаси ўзгармайди.
Хусусий корхона жисмоний шахс фойдасига ҳомийлик тўловини амалга оширса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Жисмоний шахс фойдасига тўланган хизматлар қиймати корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммасидан тўланса, солиқ оқибатлари юзага келмайди, харажатлар ҳисобига тўланганда ЖШДС бўйича мажбурият юзага келади.
Дастурларни яратишда, хизмат кўрсатишда бухгалтерия ҳисобида 9100 счетида таннарх шакллантириш керакми?
Ҳа, дастур яратиш хизматини кўрсатиш фаолиятида ушбу хизматлар таннархининг ҳисобини юритиш зарур.
Ходимларга текинга берилган нон қийматини корхона ўз харажатига олиб бориши мумкинми? Ушбу ҳолатда қандай солиқлар тўлаш керак?
1. Директоримизни олий маълумотли булиши учун ва фирма учун ишлаб беришлиги шарти билан профессионал укитиб контракт пулини (9429) ООО нинг административ харажатларига киритса бўладими? 2. Директорнинг иш ҳақи, иш куни ва соатларини ўзгартиришсиз қолдириб, 8 соатлик иш вақтини кўчирса бўладими?
Футбол клубларининг бухгалтериясида футболчиларни ҳисоби қандай олиб борилади? Футболчиларни ҳисоби қайси бухгалтерия счётларида юритилади?
Трансферт шартномаси бўйича аввалги футбол клубнинг фойдасига тўланган компенсация кўринишидаги харажатлар бухгалтерия ҳисобида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилиши лозим.
Ходимларнинг корхона олдидаги қарзларини давр харажатларига олиб бориш мумкинми? Агар мумкин бўлса, ҳужжатлаштириш тартиби қандай?
Ҳа, ходимларнинг корхона олдидаги қарзини харажатларга олиб боришингиз мумкин, аммо бунда солиқ оқибатлари юзага келади.
Корхона амортизацияни СКнинг 144-моддасида белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблаш ҳуқуқига эгами? Агар эга бўлса, амортизациянинг пасайтирилган нормаларини қўллаш қай тарзда расмийлаштирилади, уни фақат ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйиш етарлими?
СКнинг 144-моддаси билан асосий воситаларнинг энг юқори амортизация нормалари кўзда тутилган.
Маҳсулот калькуляцияси ҳисоб-китобида амортизацияни ҳисобга олиш шартми? Калькуляцияни ҳисоблашнинг қандай усуллари мавжуд?
Маҳсулот таннархи маҳсулот тури, ишлаб чиқариш тури, унинг мураккаблиги, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги, маҳсулотлар номенклатурасига боғлиқ ҳолда турли хил усуллар билан аниқланиши мумкин.
Юк автомобили учун ёқилғи сарфини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?
Ёқилғининг умумий сарфи автомобилнинг юксиз босиб ўтган бутун масофаси учун ёқилғи сарфи билан автомобилнинг юк билан босиб ўтган масофасига қўшимча ёқилғи сарфининг йиғиндиси сифатида аниқланади.