Жавоб берамиз

Компенсациялар

Меҳнат таътили учун пулли компенсация


Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Ходим 6 ой ишламасдан ишдан бўшаса, меҳнат таътилидан фойдаланмаганлиги учун компенсация тўлови тўланадими


Мазкур ҳолатда ходимга ишлаган 3 ой учун меҳнат таътилидан фойдаланмаганлиги учун компенсация тўлови тўланади.

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаш


Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Огоҳлантириш даврида иш жарёнида бўлмаган ходимларга 2 ойлик компенсация тўловлари ҳисобланадими ёки йўқми?


Ҳа, ҳисобланади.

Ушбу ҳолат ва унинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан батафсил тушунтириш беришингизни сўраймиз.


МКнинг 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт.

Ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътилида, болани парваришлаш таътилида бўлган даврида жамоа шартномасида кўрсатилган байрам муносабати билан бериладиган рағбатлантириш тўловлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам тўловлари тўланадими?


Ходимларини мукофотлаш ва моддий ёрдам тўлаш бўйича бирор бир чекловлар мавжуд эмас ва уларни тўлаш тартиби корхонанинг локал хужжатларида белгиланади.

Korxonada smenali ish rejimi tashkil etilganida, smenadagi tungi vaqt uchun 1.5 barobar ish xaqi to'lanadimi?


Сменанинг соат 22-00 дан 6-00 гача бўлган вақти учун бир ярим баравар миқдорида иш хақи тўланади.

Ходимга тўлов кечиктирилганлиги учун компенсацияни ҳисоблаш


Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация)

Шу тўғрими? Суд қарорида ҳеч қандай тўловлар кўрсатилмаган, фақат 0,75 ставкага тушириш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинсин дейилган.


Суд қарори билан иш берувчи буйруғи бекор қилинганда ходимнинг барча хуқуқлари тикланади.

Ушбу ходимнинг 1985-2010 йиллар учун фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация қандай тартибда ҳисоб-китоб қилинади? Компенсация тўлови учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қайси давр ҳисобга олинади - 2009-2010 йиллардаги ўртача иш ҳақими ёки кейинги даврдаги ўртача иш ҳақими?


Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация охирги ойликдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Xodimga shu davrda Mehnat kodeksidagi kafolatlar va kompensatsiyalar tadim etiladimi va pullik o’qish ta’tili berilishi kerakmi?


Меҳнат кодексининг 385-моддасида кўзда тутилган кафолатлар ва компенсациялар Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимларга берилади.

Hozirgi kunda Toshkent temir yo’l texnikumining dual ta’lim shaklida o’qimoqda, shu davrda xodimga Mehnat kodeksidagi kafolatlar va kompensatsiyalar taqdim etiladimi va pullik o’qish ta’tili berilishi kerakmi?


Ходим коллеждан кейин техникумда ўқиса  МКнинг 385  моддасида кўрсатилган ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили берилиши керак.

Фуқаронинг 1991-2002 йилларда ишлаган даврига фойдаланилмаган таътил пулини ҳисоблашда лавозим маоши 2002 йилдаги иш ҳақи бўйича ҳисобланадими ёки 2022 йилдаги бўйичами?


Фойдаланмаган таътил учун компенсация ҳисобғкитоб қилиш кунидаги окладдан келиб чиқиб тўланади.

Менга касаллик варақаси бўйича 100% тўлов қилинадими? Ёки бу тартиб фақат бюджет ташкилотлари учунми?


Ушбу ҳолатда нафақа ойлик иш ҳақингизни 100 фоизи миқдорида тўланади.

Ушбу ҳолатда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани 100% тўлаймизми ёки 75% ми?


Ходима корхонада 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса ва 12 ойдан кўпроқ танаффус бўлмаган бўлса, унга нафақа миқдори ўртача ойликниг 100%и миқдорида тўланади.