Жавоб берамиз
Нотижорат ташкилотлар
Нодавлат-нотижорат ташкилоти бўлмиш Савдо-саноат палатаси қошидаги ҳакамлик судига тадбиркорлар томонидан тўланадиган ҳакамлик йиғими солиққа тортиладими?
Нотижорат ташкилотларининг таъминоти ва СКнинг 48-моддасида кўрсатилган устав фаолиятини амалга ошириши учун мақсадли тушумлари фойда солиғи ва айланмадан солиққа тортилмайди.
Бизнинг НТМ банк кассаси орқали ҳисобрақамдан нақд пул ечиб, бозордан озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, қайси норматив ҳужжат асосида, агар мумкин бўлмаса, нега мумкин эмаслиги ва кайси норматив хужжатда мумкин эмаслигини ёзиб беринг?
Ҳа, ташкилотлар белгиланган тартибда банкдан нақд пул ечиб, бозордан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиши мумкин.
Ўрмон хўжалиги (бюджет ташкилоти) етиштирган маҳсулотини ҚҚС билан сотадими?
Сизнинг хўжаликда етиштирилган амал маҳсулоти ҳамда тоғ меваларини ҚҚС билан реализация қиласиз, лекин бюджетга тўламайсиз.
Курсантларга стипендия тарқатиш бўйича ўтказмалар
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш “Бюджет ташкилотларида
бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома”га мувофиқ амалга оширилади
Юридик шахсга берилган лицензия, таъсисчиси узгарганда (низомга узгартириш киритиш йули билан) уз кучини йукотадими? Лицензияни қайта расмийлаштириш талаб этиладими, шу ўринда кандай йул тутишимиз керак?
Нодавлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда – НТМ) муассислар таркибининг ўзгариши лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза беришга асос бўлиб ҳисобланмайди. Шу муносабат билан лицензияловчи органга мурожаат қилишнинг зарурати йўқ.