Жавоб берамиз
Айланмадан олинадиган солиқ
Нотураржойдан текин фойдаланишда даромад
Нотурар жойдан текин фойдаланишдан даромад фақат солиқ солиш мақсадида аниқланади. Бухгалтерия ҳисобида бундай даромад акс эттирилмайди.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотни нақд пулга сотишда айланмадан солиқ
Маҳсулотни нақд пулга сотишдан олинган тушум ҳам, пул ўтказиш йўли билан сотишдан олинган тушум ҳам корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромади ҳисобланади. Бунда айланмадан солиқ ставкаси 4%ни ташкил этади.
Онлайн-НКМни сотиб олишда солиқ имтиёзини қўллаш
Корхоналар фойда солиғи, ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар солиқ органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириши мумкин.
Мол-мулкни ижарага берувчи корхона асосий воситасини сотганида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси
Корхона асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромадни ҳам мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадга нисбатан белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 8% бўйича солиққа тортади (СК 468-моддаси 3-қисми).
Сотув натижасида тушум 1 млрд.дан ошса, айланмадан солиқ тўловчиси ушбу сотувни ҚҚСга тортиши керакми?
Агар корхона жами даромади 1 млрд.сўмдан ошмаган бўлса, ва бу чегара фақат омборхона биноларини сотиш натижасида ошса, биноларни сотиш операцияси ҚҚСга тортилмайди.
Чет эл корхонасига интернет тармоғи орқали реклама хизматини кўрсатишнинг айланмадан солиқ оқибатлари
Чет эл корхонасига интернет тармоғи орқали реклама хизматини кўрсатишдан даромад айланмадан солиққа тортилади.
ҚҚС тўловчиси бўлган корхонани айланмадан солиқ тўловчи корхонага қўшиб юборилганда, айланмадан солиқ тўловчи корхона умумбелгиланган солиқ тўлашга ўтмайди
Йўқ, айланмадан солиқ тўловчиси бўлган корхона умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлган корхонани ўзига қўшиб олиши унинг қўллаётган солиқ тизимини ўзгаришига олиб келмайди.
Мол-мулкни ҳадяга олишда айланмадан олинадиган солиқ
Беғараз олинган мол-мулк айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади.
Асосий воситани сотишдан олинадиган даромадга айланмадан олинадиган солиқ солиниши
Асосий воситаларни реализация қилишда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (фойда) жами даромад таркибига киритилади. Мазкур суммага айламадан олинадиган солиқ солинади.
Агентлик шартномаси бўйича даромад олинганда айланмадан олинадиган солиқ ставкаси
Воситачилик хизматларини кўрсатиш учун шартномалар, шу жумладан агентлик шартномалари бўйича даромадлар олинганда, 25% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси
Айланмадан олинадиган солиқ ставкалари барча солиқ тўловчилар (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар) учун бир хил миқдорда белгиланган. Улар фаолият турига, шунингдек жойлашган жойига боғлиқдир.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида манфий гудвиллни акс эттириш
Корхонанинг бошқа операцион харажатлари, сизнинг мисолингизда, манфий гудвилл корхона ҳисоб сиёсати белгиланган давр мобайнида бир меъёрда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш базасига киритиб борилади.