Жавоб берамиз
Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш масалалари
Товар қарзини бошқа товар билан қайтариш: ҳуқуқий ва солиқ оқибатлари
Товар қарзи бўйича қарз олувчи олинган товарнинг ўрнига қиймати тенг бўлган исталган бошқа товарни қайтариши мумкин, деган қоида мавжуд эмас.
Хизматлар ёки маҳсулотни ўз номи ва тегишли MXИK коди билан акс эттиришни қандай созлаш мумкин
Агар Smart-POS интерфейсида номенклатура ва MXИK кодларини мустақил ўзгартириш имконияти бўлмаса, Paynet техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиб, корхона номенклатурасини MXИK кодлари билан боғлаш имкониятини созлатиш керак.
ЭТТЮХ расмийлаштирилмади
Ҳомийлик ёрдами сифатида берилган цементга ЭҲФ
Маҳсулот нақд пулга сотилганда ЭТТЮХ расмийлаштириш
Маҳсулот нақд пулга сотилганда онлайн НКМ чеки ва ЭТТЮХни расмийлаштириш тартиби харидорнинг мақоми ҳамда товарни етказиб бериш ёки олиб кетиш ҳолатига боғлиқ.
Мобил иловалар орқали тўлов қилишда шаклланадиган фискал чек
Жисмоний шахслар Click ёки Payme мобил иловалари орқали тўловни оширганларида, ушбу иловалар автоматик тарзда фискал белгилар акс эттирилган электрон чекларни шакллантиришлари лозим.
Харажатларни қоплаш учун ЭҲФ расмийлаштириш
Бундай харажатларни қоплаш учун ЭҲФ берилиши 14.08.2020 йилдаги ВМҚ №489 га 2-иловадаги Низомнинг 4-боби билан тартибга солинади.
Қурилишда ЭҲФ шакли
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган қурилиш объектлари бўйича эса мазкур махсус ЭҲФ шаклини қўллаш талаби татбиқ этилмайди.
Ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш киритиш учун икки йўл – қўшимча ва тузатувчи ЭҲФ ўртасидаги фарқ
Асосий фарқ шундаки, тузатилган ҳисобварақ-фактура аввалги ҳужжатдаги хатони тузатади ва унинг ўрнини босади, қўшимча ҳисобварақ-фактура эса хатони эмас, балки кейинчалик юз берган ўзгаришларни акс эттиради.
ЭТТЮХ расмийлаштирилмаслигининг оқибати
Мол-мулкни лизингга беришда МХИК коди
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси мол-мулкни лизингга беришда ҳам лизинг хизматлари учун белгиланган МХИК кодларини қўллайди.
ЭҲФ ва ЭТТЮХ суммалари орасида фарқ аниқланганлиги тўғрисидаги хабарномага қандай жавоб бериш керак
Агар хабарномадаги фарқ ҳақиқатда қайтарилган товарлар бўйича ЭҲФ суммалари миқдорида аниқланаётган бўлса, шуларни ёритиб солиқ органига ёзма жавоб беринг.
Капитал таъмирлашда ЭҲФ расмийлаштирилиши
Қўлда олиб кетса бўладиган товарлар реализациясида ЭТТЮХ расмийлаштириш
Қўлда олиб кетса бўладиган эҳтиёт қисмлар реализация қилинганда, ЭТТЮХ расмийлаштириш талаб қилинмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter