Жавоб берамиз
Ижтимоий нафақалар таъминоти
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ижтимоий солиққа тортилмаслиги
2 ёшгача болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлаш
Бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа йил ўртасидан БҲМ ўзгарса, ўзгарадими
Болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича нафақа БҲМга боғлиқ эмас, унинг миқдори қатъий суммада белгиланади.
Ўриндош ходимага декрет нафақаси
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ҳар бир иш жойи (асосий иш жойи ва ўриндошликдаги иш жойи) бўйича алоҳида тўланади.
Туғишгача ва ундан кейинги таътил кунлари учун тўлов қандай ҳисобланади ва ушбу маблағдан қандай солиқлар тўланади?
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ҳисоблаб чиқарилади, уларга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.
1. Касаллик варақаларига ҳақ тўлаш қандай тартибда ҳисоблаб тўланади? Масалан, туғиш таътилига чиққанда тўланадиган ҳақ қандай ҳисобланади? Ўртача ойлик ҳисобиданми, ойлик ставкасиданми ёки стажига қарабми ва қандай фоизда тўланади? 2. Ходимлар таътилга чиққанида қандай тартибда ҳисоб-китоб қилинади: ўртача 12 ойлик иш ҳақиданми ёки ойлик ставкасиданми?
Касаллик варақаларига, жумладан туғиш таътилига чиқишда ҳамда меҳнат таътилига чиққанда ходим билан ҳисоб-китоб ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиб кетган ходимага 2017 йил март ойидан бошлаб 2017 йилнинг сўнггигача ҳар ойда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкала бўйича қайта ҳисобланиб қайтариб берилиши керакми?
Йўқ. Ходима йил давомида иш берувчидан солиққа тортилувчи бошқа даромад олмаса, унинг январь-февраль ойида олган даромади декабрь ойидаги шкала асосида қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Касаллик ташхисим аник булса хар йил кайта курикдан утишим шартми? Ишловчи II-гурух ногиронини III-гурухга туширамиз деб куйишмаяпти, ногиронлик нафакасини олиб туриб ишлашга хаккинг йук ё ишни танла ёки II-гурух ногиронлиги нафакасини танла деб куйишмаяпти, ишхонамда махсус шарт-шароитлар килиб беришган холда хам II-гурух ногирони ишлашга хакки йукми ва кайси конун ёки фармоишга асосан? Неча йиллик кайта 1 йиллик ТМЭК куригидан сунг бирламчи (узлуксиз, умр охригача) ногиронлик группасига чикиши керак?
Январь ойи учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси бўйича тўлов 2 млн сўмни ташкил қилади (нафақа миқдори иш ҳақига нисбатан 80%). Агар ходим январь ойида тўлиқ ишлаганда эди, тариф ставкаси бўйича иш ҳақи 1,2 млн сўмни ташкил қилган бўларди. Ҳисоблаб чиқарилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси суммаси тариф ставкасидан юқори бўлиши тўғрими?
Нафақанинг энг кўп миқдори нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақига нисбатан 100%ни ташкил қилади. Сизнинг ҳолатингизда нафақа иш ҳақига нисбатан 80%ни ташкил қилади.
Ўз ҳисобидан бола 3 ёшга тўлгунича уни парваришлаш учун бериладиган таътилда бўлган даврда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланадими?
Ҳа, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг барча кунлари учун тўланади.