Жавоб берамиз
Воситачилик операциялари
Ҳисобварақ-фактурада “Етказиб берувчи” сифатида ким кўрсатилади?
“Етказиб берувчи” сатрида қўшимча равишда “Воситачи” кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактурада воситачи ва сотиб олувчининг реквизитларидан ташқари комитентнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
Комитентнинг сотилган товарлари бўйича ҚҚСни бюджетга ким тўлайди
Комиссионер ўзининг хизмат ҳақи, яъни воситачилик ҳақи учун комитентга берган ҳисобварақ-фактураларини сотиш Реестрида рўйхатга олади. Комитентнинг сотилган товарлари бўйича сотиш Реестрини комитентнинг ўзи юритади ва ҚҚСни бюджетга тўлайди.