Жавоб берамиз
Кириши
Дарахт кўчатларини бухгалтерия ҳисобига кирим қилиш
Сотиб олинган дарахтларнинг кўчатлари ТМЗ сифатида 1090 «Бошқа материаллар» счётига кирим қилинади.
Товарни ташиб келтириш билан боғлиқ харажатлар ҳисоби
Импорт қилинган ТМЗлар таннархини шакллантиришда, уларни ташаб келтириш билан боғлиқ харажатлар ҳам таннархга киритилади.
Импорт қилинган хом ашё қайси қийматда кирим қилинади
Товар-моддий захиралар ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади ҳамда улар харид қийматини (етказиб берувчига тўланадиган сумма) ва харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичига олади.
Асосий воситаларни тугатишда олинган ТМЗларни кирим қилиш
Ташкилот томонидан асосий воситалар чиқиб кетиши натижасида олинган ТМЗларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Импорт қилинган товарни кирим қилиш
Ҳисобдор шахс нақд пулга ТМЗ сотиб олишини ҳужжатлаштириш ва бухгалтерия ўтказмалари
Нақд пулга ТМЗларни харид қилган ҳисобдор шахс қорхонага қилинган харажатлар тўғрисида ҳисобот топшириши шарт. Ушбу ҳисоботга ТМЗлар сотиб олинаётганида расмийлаштирилган ҳужжатлар илова қилинади.
Биржа орқали цемент сотиб олишда бухгалтерия ўтказмалари
Биржа корхонангиз томонидан тўланган пулни ўзида олиб қолмайди, сотувчига жўнатади, акс ҳолда сотувчи корхона товарни сизга етказмас эди. Сизнинг вазиятингизда бухгалтерия ўтказмаларини нотўғри берилган.
Бепул олинган ТМЗларни балансга кирим қилиш
Бепул олинган ТМЗлар балансга кирим қилиш санасидаги бозор қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш дастурида ўлчов бирликларини қўллаш
Товар-моддий захиралар бухгалтерия ҳисобининг бирлиги захиралар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш ҳамда уларнинг мавжудлиги ва ҳаракати устидан лозим даражада назоратни таъминлаш мақсадида ташкилот томонидан мустақил равишда белгиланади
Импорт қилинган товарларни омборхонага кирим қилиш пайти
Импорт қилинган товарларни кирим қилиш
Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади, унга тегишли харажатлар ҳам киритилади.
Товарлар импорт қилинганда чет эллик шахс томонидан кўрсатилган транспорт хизматларини ҳисобга олиш
ТМЗ харид қилинганда уни харид қилиш билан бевосита боғлиқ барча харажатлар (қопланмайдиган солиқ суммаларидан ташқари) ТМЗнинг харид қилиш қийматига киритилади.
ЯТТ ва корхона томонидан товарлар нақд пулга харид қилинганида кирим қилиш, солиқ оқибатлари
ЯТТ бухгалтерия ҳисобини юритмайди. Унда бухгалтерия ўтказмалари, корхоналардаги каби кирим ҳужжатлари бўлмайди.
Импорт қилинган материалларни ҳисобга қабул қилиш
Материаллар импорт шартномалари бўйича харид қилинганда, 1510-"Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланишни тавсия этамиз.
- 1
- 2