Жавоб берамиз
Хизмат сафари бўйича ҳисоб-китоблар
Хорижга хизмат сафарида қоплаб бериладиган харажатлар ва солиқ оқибатлари
Ходим Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганида, унга суткалик харажатлар, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар, транспорт харажатлари, вакиллик харажатлари, кўзда тутилмаган харажатлар ва Низомга мувофиқ қопланиши лозим бўлган хизмат сафарининг бошқа харажатлари қоплаб берилади.
Хизмат сафари харажатларини қоплаб бериш
Ходим хизмат сафаридан қайтиб келганидан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай, корхона бухгалтериясига бўнак ҳисоботини тақдим этиши керак. Харажатларни қоплаб бериш шу ҳисобот асосида амалга оширилади.
Чет эл хизмат сафари расмийлаштирилиши ва харажатлар қоплаб берилиши
Кундалик хизмат сафари харажатларининг меъёр доирасидаги ва меъёрдан ортиқ қисмини аниқлаш
Агар ходимингиз хизмат сафари даврида овқатланиш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни (чеклар) тақдим этса, меъёр доирасидаги кундалик хизмат сафари харажатлари кунига БҲМнинг 0,35 миқдорида деб тан олинади. Бугунги кунда бу 131 250 сўм. 98 750 сўм (230 000 – 131 250) эса нормадан ортиқ кундалик харажатлар деб тан олинади.
Яшаш учун харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда чет эл хизмат сафари харажатларини қоплаш
Чет эл сафари чоғидаги сарф-харажатларни қоплаш АВда 19.11.2015 йилда рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади.
Чет эл хизмат сафари давридаги харажатларни тан олиш
Чет элга хизмат сафари давридаги суткалик харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Шу сабабли унга айнан нималар киришини аниқлаштиришнинг ҳожати йўқ.
Солиқ солиш мақсадларида хорижий хизмат сафари харажатларини қандай аниқлаш керак
Хизмат сафари харажатларининг ҳар бир тури алоҳида кўриб чиқилган. Фойда солиғини ҳисоблашда харажатларни чегириш учун режа-топшириқ ва ҳисобот тузиш керак.
Овқатланиш чеклари тақдим этилмаганида, суткалик пул қанча тўланади
Агар давлат муассасаси ходимлари хизмат сафари даврида умумий овқатланиш объектларида харид амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (чекларни) тақдим эта олмасалар, уларга кундалик харажатлар (суткалик) учун кунига БҲМнинг 0,1 қисми миқдоридагина компенсация тўланади.
Сафар харажатлари ҳисоби
Хизмат сафари даври учун тўланадиган иш ҳақи
Ходим хизмат сафарида бўлган давр учун унга ўртача иш ҳақи ёки тариф ставкаси (маош) тўланади.
«Хизмат сафари» ва «қатнаш тусидаги иш» давомидаги харажатлар тўлови
Доимо йўлда бажариладиган иш – бу қатнаш тусидаги иш саналади (06.09.2019 йилдаги 743-сон ВМҚга 3-илова 2-§, МК 287м.1қисм). Бу ҳолатда кундалик харажатлар эмас – устама ҳақ тўланиши лозим.
Ходим хизмат сафарида яшаш ҳақини ўзи тўласа ва чекни тақдим этса, унга суткалик пул тўланадими
Иш берувчи ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт.
Хитойга хизмат сафаридан кейин ҳисоб-китоб
Хизмат сафарига юборилган шахс олдидаги қарз суммаси нақд хорижий валютадаги тегишли суммани бериш йўли билан қопланади.
Хизмат сафари харажатларини қоплаб бериш учун бўнак ҳисоботи керак эканлиги
Хизмат сафарида кундалик харажатлар тўлов
Ходим Кегейли туманида жойлашга хизмат сафари жойидан Нукус шаҳрига ҳар куни қайтиш имкониятига эса бўлмаса, унга кундалик харажатлар учун ҳақ 2023 йил 17-20 апрель кунларининг ҳар бирига, яъни 4 кунга тўланади.
- 1
- 2

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter