Жавоб берамиз

2020 йил карантини билан боғлиқ саволлар

COVID-19 касаллигига чалинган ходимларга қандай асосда 100%лик имтиёз қўллаймиз?


Ўз.Р. Президентининг 19.03.2020 йиладги  ПФ-5969 сонли фармони ва  “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомга” асосан тўланади.

Тиббиёт ходими иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлган вақтда карантинга олинса ёки коронавирус билан касалланса, касаллик варақаси тўланадими?


Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касаллик варақаи асосида Низомда ва Президент фармонида белгиланган миқдорларда тўланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 мартдаги 8к-8/484-сонли кўрсатма хатига асосан пандемия даврида тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган барча тиббий ходимларга (врач, кичик ва ўрта тоифадаги ҳамширалар) меҳнат таътили берилмаслиги ва тўхтатилиши қанчалик тўғри? 07.07.2020 йилда муассасада 200 нафар врачларнинг меҳнат таътилига чиқиш даври келган. Улар таътилга чиқишга ҳақлими?


Тасдиқланадиган жадвалга асосан таътил ҳар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра ходимнинг розилиги билан таътилнинг қисми бошқа йилга кўчирилиши мумкин.   

Карантиндан сўнг фирма фаолиятини тиклагандан сўнг буйруқ чиқариш зарурияти


Ҳа, раҳбар томонидан корхона фаолияти тўхтатиб турилиши тўғрисидаги буйруқ чиқарилганда, унинг фаолияти тикланганлиги тўғрисидаги буйруқни ҳам чиқариш лозим.

Карантин даврида хусусий мулк бўйича ижара тўловларини тўхтатиб туриш имконияти


Ижара тўловларини ижарага олинаёган бинонинг эгаси билан қўшимча келишув тузиш орқали тўхтатиб туриш мумкин.

Юзга тақиладиган ниқобларни бепул беришда ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари


Юзга тақиладиган ниқобларни бепул асосда бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул бериш деб қаралади ва тегишинча, қўшилган  қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланмайди

Ходим санитария-эпидемиология хизматининг маълумотномасини тақдим этган тақдирда, унга карантинда бўлган вақт учун ҳақ тўлаш зарурияти


Карантин пайтида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тақдим этилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тўланади.

Соғлиқни сақлаш жамғармасига тиббиёт ускуналарини бепул фойдаланишга беришда солиқ оқибатлари


Тиббиёт ускуналарини бепул фойдаланишга беришда ссуда шартномаси расмийлаштирилади ва қабул-қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилади.

Ўзбекистон Республикаcи ҳудудида локал (республикамиз ичидаги) шартномалар бўйича форс-мажор сертификатини қайси орган беради?


Республика ичидаги шартномалар бўйича форс-мажор ҳолатини тасдиқловчи сертификатни олиш учун Савдо-саноат палатасига мурожаат этиш зарур.

Ходимга иш жойида коронавирус юқтириш ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ҳисобланадими


Ходимнинг Covid-19 вируси билан зарарланиши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса бўлиб ҳисобланмайди. 

Қандай қилиб ходимни масофадан ишлашга ўтказиш мумкин


Масофадан ишлашга ўтказишни иш берувчининг ташаббуси билан амалга ошириш учун, ҳам иш берувчи, ҳам ходим масофадан ишлаш режимидан фойдаланиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

Форс-мажор ҳолатида иш берувчининг ходимлар олдидаги мажбуриятлари


Форс-мажор - юридик концепция, унга мувофиқ шартнома тарафи фавқулодда ва енгиб бўлмас куч ҳолатлари рўй берганда уни бажармаганлик учун жавобгарликдан халос бўлиши мумкин

Ишлаб чиқариш ходимларига ёки карантин вақтида ҳеч қандай корхонамиз ишлари билан банд бўлмаган ходимларга иш ҳақи тўламасликка ҳаққимиз борми (яъни бу ерда ходимлар иш берувчининг айби билан бекор туриб қолаётгани йўқ, карантин сабабли бекор туриб қолишмоқда)?


Иш берувчининг айиби йўқлигидан қатъи назар ходимга бекор туриб қолинган давр учун унинг ўртача иш ҳақи тўланилиши лозим.