Жавоб берамиз

Шаклланиш

Кўчмас мулкни корхона устав фондига киритиш


Ҳа, чет эл фуқароси ўзига тегишли нотурар бинони ўзи таъсисчи бўлган корхона устав фондига улуш сифатида киритиши мумкин.

Таъсисчига ортиқча берилган суммадан ЖШДС ҳисобланди


Солиқ оқибатларига йўл қўймаслик учун устав фондини ошириш ва камайтириш тартибига риоя қилинг.

Кирим қилинмаган пулсиз улуш


Бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилиши керак бўлган ҳолатлар орасида жисмоний шахснинг УФга пулда ифодаланмаган улуш киритиш ҳолати мавжуд эмас.

Курс фарқи ва қарз юзага келди


Шамол турбинасини етказиб бериш шартномасида тараф ўзгарганда таъсисчилар ўз улушларини шартнома бўйича таъминотчига тўланган бўнак ва унинг натижасида юзага келган ҳақ билан киритган бўлади.

Устав фондининг ўзгариши


Сизнинг вазиятингиздаги устав фонди ўзгаришлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги боис ушбу хўжалик операциялари қарз олиш ва қарз бериш сифатида малакаланиши мумкин.

Шаклланмаган устав фондининг натижалари


Устав жамғармасининг шаклланмаганлиги солиқ базасига таъсир қилмайди.

Таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишда устав фондини сўмга ўгириш


Ҳозирда таъсис ҳужжатларини қайта расмийлаштиришда устав фондини сўмда кўрсатишингиз лозим.

Хато берилган бухгалтерия ўтказмалари ва устав фондини оширишни тузатиш


Хатоларни бир нечта амал билан тузатиш керак.

Бирлаштириш шаклида қайта ташкил этишда солиқ мажбуриятлари


Йўқ, топшириш далолатномасига асосан асосий воситалар, товарлар, тайёр маҳсулотлар, хом-ашёлар ва пул маблағлари ҳуқуқий ворис томонидан олиниши билан боғлиқ солиқ мажбуриятлари келиб чиқмайди.

Асосий восита устав фондига улуш сифатида киритилса, ҚҚС солинадиган база


Асосий восита ўзга жамиятнинг устав фондига баланс қийматида берилса, ёки баланс қийматидан паст қийматда берилса, ҚҚС шу баланс қийматдан ҳисобланади (белгиланган ставкада). 

Устав фондига бинонинг киритилиши бўйича солиқ оқибатлари


Агар бир корхона ўз балансида асосий восита бўлиб ҳисобда турган бинони бошқа корхонанинг устав фондига киритса ва асосий воситанинг чиқиб кетишидан даромад кўрса, ушбу даромаддан солиқ тизимидан келиб чиққан ҳолда ЯСТ ёки фойда солиғи тўлайди.

Устав фондига киритилган суммалар қайта баҳоланадими?


Устав фондига киритилган суммалар қайта баҳоланмайди. Сизнинг ҳолатингизда, 6630счётида ҳисобга олинган маблағлар ҳали устав фондига кирган эмас.

Устав фондини шакллантириш бўйича ўтказмалар


Жамият устави давлат рўйхатидан ўтган санада унинг устав фонди тасдиқланган деб ҳисобланади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Устав капиталини шакллантириш бўйича ўтказмалар


Чет эл валютасида амалга ошириладиган операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш  Адлия вазирлигида 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилади

Улуш тарзида киритилган асосий воситаларнинг қийматини бозор нархларига мувофиқлаштириш


Хорижий валютада амалга ошириладиган операцияларни корхона балансида акс эттириш 22-сон БҲМСга ҳамда АВда 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади. Улар балансга киритилганидан кейин валюта курси ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди.