Жавоб берамиз
Валюта операциялари
Чет эллик мол етказиб берувчи хар гал қарздан воз кечиш тўғрисида хат бериши мумкинми
Қарздан воз кечиш қонунга хилоф эмас, лекин мунтазам равишда қарздан воз кечиш қўшимча суриштирув ёки текширувларга сабаб бўлиши мумкин.
Импорт қилинган товар учун тўловни бошқа валютада амалга ошириш
Сиз Еврони АҚШ долларига ўтказишингиз керак эмас, балки бухгалтерия ўтказмаларингиз ва барча суммалар «ёпилиши» учун тўлов кунида АҚШ долларидаги кредиторлик қарзини Еврога ўтказишингиз керак.
Валюта кредити бўйича курсдаги фарқ қандай ҳисобга олинади
БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисобида баланснинг валюта моддалари ҳар ойнинг охирги кунига ва Марказий банк курси бўйича хўжалик операцияларини содир этиш санасига қайта баҳоланади