Жавоб берамиз

Ушлаб қолиш

Суд қарорлари бўйича ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш


Ундирув қаратилмайдиган тўлов турлари  Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг 69-моддасида белгиланган.

Алимент ҳисоблаш


Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида шундай ушланмаларнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим.

2018 й.да муайян муддатга ишга кабул килинганда даромад солиғи ставкалари


Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 2018 йилда қайси ставкада ушлаб қолиниши сизнинг корхонангиз ушбу ходим учун асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлайдиган иш жойи бўлганлигига боғлиқ.

Ходим фарзанди боғчасига корхона ҳисобидан тўланган суммалар ЖШДСга тортиладими?


Ҳа, тортилади.

Устама, компенсациялардан алимент ушланадими?


Шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун тўлов белгиланган нормадан ортиқ бўлмагани учун ундан алимент ушлаб қолинмайди. Уй-жой харажати учун иш ҳақига 50 фоизлик устама шаклидаги тўловдан алимент ушлаб қолинади.

Даромад солиғидан имтиёзнинг қўлланиши бўйича хатони тузатувчи ўтказмалар


ЖШДС бўйича имтиёзга доир хатоликни кейинги ойда тузатиш учун 1С программасини тўғри созлашингиз лозим. Буни 1С программаси бўйича мутахассис билан бирга қилганингиз маъқул.

Пеняни иш ҳақидан ушлаб қолиш, ўтказмалар


Пеня суммасини ходимнинг иш ҳақи ҳисобидан ўтказишингиз мумкин. Бунинг учун ходим тўланадиган суммани кўрсатган ҳолда ариза ёзиши керак бўлади.

Аванс ҳисобидан қарз сўндирилганда 1С да ўтказмалар бериш


Саволда кўрсатилган  муаммо ечимини топиш учун уни жойида кўриш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 1С программаси бўйича мутаҳассисга мурожаат қилганингиз маъқул.

Ишчидан ушлаб қолинган жарима ҚҚСга тортиладими?


Ходимларга интизомий жазо қўллаш сифатида уларнинг даромадларидан ундирилган жарималар қўшилган қиймат солиғига тортиладиган объеклар таркибига кирмайди.

Қайтарилган авиачипта бўйича ҳисоб-китоблар


Корхона маблағлари ҳисобига ходимнинг шахсий эҳтиёжи учун авиабилет сотиб олинса, хизмат сафарига олинган авиабилет қайтарилганда авиакассага жарима тўланса, уларнинг ҳисоби БҲМС ҳамда СКга мувофиқ юритилади

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича тўланадиган даромадни солиққа тортиш


Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишларни бажарувчи жисмоий шахсга тўланадиган даромаддан солиқ жисмоний шахснинг аризасига биноан энг юқари ставкада ушлаб қолинади. Жисмоний шахснинг аризаси бўлмаган тақдирда солиқ шкала бўйича ушлаб қолинади.

Ортиқча ушланган солиқ ходимга қайтарилганда бухгалтерия ўтказмалари


Ходимга ортиқча солиқ суммаси қайтарилганда 6710 счётда кредит бўйича сальдо ҳосил бўлади ва бу корхонанинг ходимга иш ҳақи бўйича қарзини кўрсатади. 

Ортиқча ҳисобланган таътил ҳақини қайтариш ҳисоби, ўтказмалар


Ортиқча ҳисобланган таътил ҳақини қайтаришда таътил пули ҳақиқатдаги таътил вақти учун қайта ҳисоблаб чиқарилади ва сторно ўтказмасини амалга ошириш йўли билан тузатиш киритилади.

Ўриндош даромадидан солиқ ушлаш тартиби


Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан оладиган даромадига тўлов манбаида белгиланган ставкаларда солиқ ушлаб қолинади. Жисмоний шахс солиқни максимал ставкада ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, ЖШДС максимал ставкада ушланади.

Ходим иш ҳақини фарзандининг ўқиши учун мактабга ўтказишга ҳақлими?


Ходимнинг юридик шахсдан оладиган даромади унинг аризасига биноан ушлаб қолиниши ва ушбу аризада кўрсатилган мақсадлар учун ўтказиб берилиши қонун томонидан таъқиқланмаган.