Жавоб берамиз

Тан олиш мезонлари

ТМЗларни асосий воситалар таркибига ўтказиш


Агар корхонангизда буюмни асосий восита деб тан олиш учун унинг нархи 50 БҲМдан ортиқ бўлиши керак бўлса-ю, саволингиздаги мебель жихозлари, компютерлар, махсус ускуналар ва бошқа активлар қиймати 50 БҲМдан ортиқ бўлмаса, улар асосий восита сифатида тан олинмайди.

Активни ҳисобга олиш


Кузатув камерали мосламалар кўчмас мулк сифатида давлат рўйхатидан ўтадиган иншоот эмас.

АВларнннг турига қараб қиймат мезонини белгилаш


5-сонли БҲМСда қиймат мезони хамма АВлар учун умумий деб ёзилмаган.

Активни ҳисобга олиш


Нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолиятини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган объектлар кўчмас мулк объектлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

МҲХСга мувофиқ асосий воситаларни ва балансдан ташқари ҳисоблардаги активларни ҳисобга олиш


Ушбу масалани ҳал қилишда асосий воситалар ва балансдан ташқари счётларда юритилаётган активлар ҳақиқий қийматининг корхона учун муҳимлик даражасидан келиб чиқишингиз лозим.

Асосий восита таркибида ҳисобга олишдаги қиймат мезонини камайтириш


СК 306-моддаси ва 5-сонли БҲМС 4-бандига асосан корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматини, қонунчиликда кўрсатилган чегарадан,  камроқ чегарасини белгилашга ҳақли.

Асфальт қилинган ер майдонини бухгалтерия ҳисобида тан олиш


Агар асфальт қилинган ер майдони учун амалга оширилган харажатлар асосий восита мезонларга жавоб берса, уни асосий восита деб тан олинади. Ҳисоби 0111 "Ерни ободонлаштириш" счётида юритилади.

Мактабга компьютерлар совға қилинди


Мол-мулк текин берилганда ҳадя қилиш шартномаси расмийлаштирилади

Доимий фойдаланишга олинган ер участкасидаги бинолар ҳисоби


Биноларнинг ҳисоби улардан кейинчалик фойдаланиш  мақсадларига боғлиқ.

Моддий активлар ҳисоби


Асосий воситалар — корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар.

Видеокузатув системасини асосий воситага олиш керакми?


Видеокузатув системаси асосий восита учун белгиланган мезонларга жавоб берса, уларни ҳисобда асосий восита сифатида акс эттириш керак.

Асосий воситалар қийматининг энг кам чегараси қандай ҳисобланади(01.09.2019й.дан кейин)


Активларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини ҳисоблашда базавий ҳисоблаш миқдори қўлланилади. Базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўмни ташкил қилади.

Асосий восита тез сотилса, у товар ҳисобланадими?


Агар корхонангиз ҳужжатлар асосида ускунадан ишлаб чиқаришда фойдаланилганлиги ва ундан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан корхонага маъқул келмаслигини исботлаб бера олса, фикримизча, асосий воситани товар сифатида тан олиши керак эмас.

Тасарруф этиш ҳуқуқининг чекланиши


Айни ҳолатда берилган бино билан қилинадиган айрим ҳаракатларга, масалан, сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш ёки шунга ўхшаш бошқа ҳаракатларга нисбатан чекловлар қўйилганини билдиради.