Жавоб берамиз
Инвестициялар
Агар Ангрен ЭИЗ иштирокчиси иккинчи фаолият турини ушбу зонада жой танқислиги сабабли Чирчиқ шаҳрида юритса, ва асосий фаолият туридан тушум 60% дан ошиқ бўлса, иккинчи фаолият тури бўйича ҳам ЭИЗ иштирокчиси сифатида солиқ имтиёзларидан фойдалана оладими?
ЭИЗ қатнашчиси бошқа ҳудудларда фаолият юритиб даромад олса, ЭИЗ қатнашчилари учун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдалана олмайди.
ЭИЗ иштирокчиси бошқа фаолият тури билан шуғулланганда солиқ оқибатлари
ЭИЗлар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартибига асосан, солиқ имтиёзлари инвестиция шартномасида назарда тутилган фаолият турига татбиқ этилади.
ЭИЗ иштирокчилари учун берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби ва шартлари
ЭИЗ иштирокчилари учун берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибида технологиялар ва ускуналарга нисбатан талаблар мавжуд эмас. Лекин “ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом бандларига эътибор бериш лозим.