Жавоб берамиз
Тақсимланмаган фойдани ҳисобга олиш
Агар ўтган йиллар учун қопланмаган зарар бўлса, АЖ дивиденд тўлай оладими
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунда жамиятнинг ўтган йиллар учун қопланмаган зарари мавжудлиги дивиденд тўлаш учун чеклов сифатида кўрсатилмаган.
Дивиденд кимга тўланади
Агар директор айни дамда ҳиссадор (таъсисчилардан бири) бўлмаса, унга дивиденд тўлашнинг иложи йўқ.
Бухгалтерия ҳисобидаги хатоликни тузатиш
Бухгалтерия ҳисобидаги хатолик у аниқланган йилда тузатилади. Хатолик юз берган йил учун аниқлаштирилган молиявий ҳисоботлар тақдим этилмайди.
Ўтган йил фойдасини тақсимланиши
Таъсисчилар ҳоҳишига кўра фойда таъсисчилар орасида дивиденд сифатида тақсимланиши, фойданинг бир қисми захира фондини шакллантиришга йўналтирилиши мумкин.
Бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш мақсадида топшириш далолатномасига асосан тақсимланмаган фойда хуқуқий ворисга топширилганда, солиқ мажбурияти келиб чиқадими, яъни бошқа даромадлар сифатида эътироф этилиб, фойда солиғи тўланиши керакми?
Жамиятни бошқа жамиячтга бирлаштиришда қўшилаётган жамиятнинг тақсимланмаган фойдасини таъсисчилар қарори билан бирор-бир мақсадларга йўналтиришлари керак. (23 – сон БҲМС 20-банди
Ривожлантириш фондига йўналтирилган маблағ бўйича солик окибатлари
Агар қарорда фойданинг қолган 300 000 минг сўми тақсимланмасдан, корхонани ривожлантириш учун қолдирилади деб айтилган бўлса, у ҳолда бу сумма фойдани ҳисобга олувчи ҳисобварақда қолаверади ва солиқ оқибатлари юзага келмайди.
АЖ соф фойдасининг тақсимланиши
Ҳа, АЖ соф фойдасининг тақсимланиши қонун нуқтаи назрадан тўғри. Жамият дивидент тўлаганда, улардан солиқ ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиши лозим.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter