Жавоб берамиз
Солиқ ҳисоботи
Илтимос, электрон солик хисоботида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларига асосан ЯИТ бўйича берилган имтиёзлар ракамлари ва санасини курсатинг.
Ягона ижтимоий тўловлардан имтиёзлар солиқ кодексида ва ҳукуматимизнинг айрим қарорларида ҳар хил соҳа вакилларига белгиланган.
ҚҚС ҳисоб – китобида ҚҚС ва ҚҚСсиз харидлар акс эттириш
ҚҚС ҳисоб – китобига 4-илова “Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри”га фақат ҚҚС ажратиб кўрсатилган харидлар киритилади.
1. Корхона 2019 йил 2-чорагини фойда солиғи тўлангунига қадар зарар билан якунлаганида, ушбу зарар суммаси фойда солиғи ҳисоботининг қайси сатрида кўрсатилади? 2. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган корхона 2019 йил 2-чорагини фойда солиғи тўлангунига қадар зарар билан якунлаганида, фойда солиғи ҳисоботининг 4-иловаси 080-сатрида қандай кўрсаткичларни акс эттиради?
Корхона ҳисобот даврини солиқ тулангунга қадар зарар билан якунлаганида, ушбу зарар суммаси фойда солиғи ҳисоботининг 010 сатрида манфий ишора билан акс эттирилади.
Агар корхона ҚҚСдан вақтинчалик имтиёзга эга бўлса, у ҚҚС ҳисоботини топшириши керакми?
Агар корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, ҚҚСдан берилган имтиёз бор – йўқлигидан қатъий назар ҚҚС ҳисоботини топшириши зарур.
Ушбу ходим аванс отчётини қандай топширади? Юқоридаги вазият юзасидан қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишни тавсия этасиз?
Корпоратив карталардан фойдаланилганда ҳисобдор шахс АВда 23.10.202 йилда рўйхатга олинган Йўриқномага асосан ҳисобот топширади. Эҳтиёт қисм сотувчисидан счёт-фактура олинг ва у асосида кирим қилинг.
Корхона томонидан жисмоний шахсга йил якунида берилган 50 млн хомийлик тўлови бўйича қайси солиқ ҳисобот шакли топширилади, муддати қачонгача ва уни тўлдириш тартиби билан қандай танишиш мумкин?
Корхонангиздан даромад олган шахс АВда 22.03.2013 йил 2439-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚнинг қарорига 2-иловада келтирилган ҳисобот шаклларини топширади.
Низомнинг 4-иловаси 2-устуни ва 16-устуни қандай аниқланади?
АВда 07.04.2016 йилда 2775-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 4-иловаси жадвалини тўлдириш тартиби мазкур Низомнинг 4а ва 4б сонли иловаларида шартли мисол шаклида кўрсатилган.
ЖШДС бўйича 2018 йил 1-чоракда ҳисобот шакли тўлдирилганда ҳисобланган ва тўланган ижара суммаси, солиқлар ЖШДС ҳисобот шакли 1-иловасининг 2-3-4-5-6-7-12 сатрларида қандай тартибда акс эттирилади?
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари ва улардан ушлаб қолинадиган солиқ тўғрисидаги маълумот солиқ ҳисоботи шаклининг 1-иловасида ходимларга тўланган иш ҳақи ва улардан ушлаб қолинган солиқ маълумотлари каби акс эттирилади.
Ойлик маош 1 000 000 сўм, ЯИТ 15 % бўлганда 150 000 сўм, Ҳисоботда Ягона ижтимоий тўлов базаси 111 956 сўм бўлганда, ҳисобот топширилганда 150 000 сўм кўрсатиладими ёки 111 956 сўм кўрсатиладими.
Агар СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда ЯИТнинг энг кам миқдорининг СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммасидан ортган қисмига қўшимча ЯИТ ҳисобланади. Агарда кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТнинг СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сумма тўланиши керак.
Тадбиркорлик субъекти солиқ хизмати органининг талабномасига жавоб хатини талабнома олинган санадан бошлаб 10 кун муддат ичида почта орқали юборса, почта жўнатмаси патта (квитанция)сида кўрсатилган сана тақдим этиш санаси ҳисобланадими ёки ДСИга почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида кўрсатилган сана ҳисобланадими?
Солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органига почта орқали тақдим этилганда, алоқа ташкилотининг тамғасида кўрсатилган, почта жўнатмаси жўнатилган сана – солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш санаси бўлиб ҳисобланади.
Жисмоний шахснинг мулки ижараси учун тўланадиган даромад ва ундан ушлаб қолинадиган солиқ ЖШДС ҳисоботи ва унинг иловаларининг қайси сатр ва устунларида акс эттирилади?
Жисмоний шахслар мулкининг ижараси учун тўланадиган даромад ва улар бўйича солиқ суммалари “Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги Маълумотла” шаклида ҳамда бу шаклга 1- ва 3-иловаларда акс эттирилади.
Солиқ хизмати органи томонидан талабнома нима учун ёзилади? Икки йилгача солиқ текшируви ўтказилмаслиги тўғрисида қонун ҳужжати қабул қилинган бўлса, қандай ҳолатларда ДСИ текширув ўтказиши мумкин? ДСИ томонидан берилган талабнома Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, бундай талабнома ҳақиқий ҳисобланадими? Талабномага жавоб бериш муддати қандай? Нотўғри ва ноўрин юборилган талабномага ёзма жавоб беришда солиқ тўловчи қандай йўл тутиши лозим ва ДСИни қандай қилиб жавобгарликка тортиш мумкин?
Мазкур ҳолатда камерал назорат ўтказиш натижасида талабнома юборилган бўлиши мумкин. Камерал назорат доимий равишда амалга оширилиши мумкин. Камерал назорат солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан давлат солиқ хизмати органи жойлашган ерда ўтказилади.
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркор ДСИга қайси қонун ҳужжати талабларига асосан қайси турдаги ҳисобот, ёки, маълумотларни қайси муддатларда топшириши керак?
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар савдо фаолиятини амалга оширувчилар томонидан, бундан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб кирадиганлар мустасно, - йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади
Умумбелгиланган солиқ тизимида кичик корхоналар учун қандай солиқлар тушунилади? Бунда қандай ҳисоботлар топширилади ва уларнинг топширилиш муддатлари?
Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси сифатида сиз Солиқ кодекснинг 23 моддасида белигланган барча солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашингиз керак
"Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар" солиқ ҳисоботига 1-сонли илованинг 2-3 устуни ва 6-7 устуни ва ЯИТ ва ПФ учун солиқ ҳисоботининг 010 сатрида қайси суммалар акс эттирилади?
ЖШДС ҳисоботига 1-илова 2-устунда ходимнинг жами даромадидан ЖШДС ва суғурта бадали айириб ташланганидан кейин қолган сумма ёзилади. 2-устундаги суммадан солиққа тортилмайдига даромад суммасини айириб ташлашдан ҳосил бўлган сумма 3-устунда ёзилади. ЯИТ ва суғурта бадали ҳисоботи шаклининг 010 сатрида СКнинг 172-моддасида кўрсатилган даромадлар ёзилади.