Жавоб берамиз

Оила муносабатлари

Агар мени фарзандимни бошқа бир ота васийликка олса ёки фарзандимни онаси турлий бахоналар орқали уни менга кўрсатишдан ёки учраштиришдан бош тортса, мени қандай ҳуқуларим бор?


Сиз болангиз билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқларига эгасиз.

Эр ва хотин ажрашиш учун ариза топширишган. Улар яшаган уй эрнинг отасининг номида. Уларнинг бир ўғил фарзанди бор. Хотин эр билан ажрашаётганда кайнотасини номидаги уйга конуний кандай хақи бор?


Шубҳасиз, эр ва хотиндан бирининг ота-онасининг мол-мулки бўлинмайди, чунки уларнинг биргалидаги умумий мулки ҳисобланмайди.

Нимага суд эр-хотинни ажратмаяпти?


Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича амалиётда судлар деярли ҳар доим эр-хотинга ярашиш учун 3 ойдан 6 ойгача муҳлат беради ёки дарҳол даъвони рад этади.