Жавоб берамиз

Иштирокчилар ва акциядорларнинг фаолияти

Корхонамиз томонидан 20.03.2019й. ЎРҚ -531-сонли қарор қабул қилингунига қадар расмийлаштирилган баённома амалда ўз кучини йуқотмайдими?


Дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак.

Жисмоний шахснинг бошқа МЧЖдаги бино-иншоотларини янги ташкил этиладиган МЧЖга улуш сифатида киритиш қай тартибда амалга ошириш мумкин?


1-МЧЖ устав фондида бўлган кўчмас мулк объектини янги ташкил қилинаётган МЧЖ устав фондига улуш сифатида киритиш учун таъсисчи (жисмоний шахс) олдин 1-МЧЖдаги ўз улушини чиқариб олиши керак.

Хусусий корхонани масъулияти чекланган жамият шаклида қайта ташкил қилиш учун қайси ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш керак? Устав капиталини кўпайтириш талаб қилинадими?


Хусусий корхона 2003 йил 11 декабрдаги 558-II-сон "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонуннинг 28-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 49-моддасига мувофиқ хусусий корхона мулкдорнинг қарорига кўра масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилиши мумкин

Корхона таъсисчиси устав фондига БФҚларни киритиш орқали кўпайтириши мумкинми, уларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқаришнинг алоҳида тартиби борми?


Ҳа, таъсисчи мол-мулк - биологик фаол қўшимчалар билан корхона устав фондига қўшимча улуш киритиши ва шу орқали устав фондини қўпайтириши мумкин.

Таъсисчига қайта расмийлаштирилган банк кредитининг қолдиқ суммасини таъсисчининг улуши сифатида жамият уставига киритса бўладими? Ёки ушбу суммани захира фондига киритса бўладими?


Агар жамият деганда МЧЖ шаклидаги жамият назарда тутилган бўлса, жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) хисса қўшиш ва бундай жамиятда захира фондини ташкил қилиш тартиби “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунда келтириб ўтилган.

Масуляти чекланган жамиятимизда 2 тасисчи бор. Биринчи таъсисчининг улуши икки юз миллион, иккинчи таъсисчимизнинг улуши икки юз эллик миллион сум. Иккинчи таъсисчимиз бир юз эллик миллион сумлик тавар- моддий бойликларни улуш сифатида киритди, лекин эртаси куни ушбу тасисчимиз ариза билан чикиб, бир юз эллик миллион сумлик тавар моддий бойликларни улуш сифатидан чикармокчи эканлигини билдирди. Биз бир мазкур товар-моддий бойликларни сотиб юборганмиз. Шу муносабат билан тасисчи берган товар ўрнига бошқа товар-моддий бойликларни берсак бўладими? Ягона дарча руйхатидан ўтказиш шартми?


Маъсулияти чекланган жамият давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

МЧЖ шаклидаги корхона фаолиятини ва ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида қўшимча ишлаб чиқариш биноси қуришни режалаштирди. Таъсисчилар йиғилишида таъсисчилардан бири бинони қуриб беришни ҳақ эвазига ўз зиммасига олишини айтди ва қолган таъсисчилар бир овоздан маъқуллади. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз: 1. Таъсисчининг қурилишни ўз зиммасига олиши қанчалик тўғри? 2. Таъсисчига у қуриб бериши керак бўлган бино учун ҳақ тўланганда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? МЧЖ бухгалтери.


Масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда – Жамият) ўз иштирокчиларидан бири билан унинг ҳисобидан бино қурилиши учун битим тузишга ҳақли.

1.Бунинг учун бахолаш хизматидан фойдаланишим шартми ёки "В" МЧЖ таъсисчилар кенгаши розилиги асос бола оладими? 2.Менга, яъни жисмоний шахсга кандай солик окибатлари келиб чикиши мумкин. 3."А" МЧЖдаги 200,0 бирлик улушни 150,0 бирликка ёки купрок 250,0 бирликка менга топширилса, "А" МЧЖга нисбатан кандай солик окибатлари келиб чикади ва кандай бухгалтерия проводкалари берилади?


Жамият улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаши ёки унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт. Бунда баҳолаш компаниясини жалб қилган ҳолда қўшимча баҳолаш амалга оширилмайди.

Акцияларнинг номинал қиймати индексация қилинадими?


Акцияларнинг номинал қийматини индексация қилиш амалдаги қонун ҳужжатларда назарда тутилмаган. Шу билан бирга қуйидаги нормаларга эътибор бериш керак.

Имтиёзли акциялар, уларга ҳисобланадиган дивидендлар тўғрисида маълумот берсангиз.


Саволингизда келтирилган масалалар билан боғлиқ муносабатлар асосан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.