Жавоб берамиз
Касаначилик
“Ўзбекипаксаноат” уюшмасига аъзо бўлмаган субъект томонидан пилла хом ашёси етиштирилганда ва қайта ишлаб сотилганда Президентнинг 29.03.2017 йилдаги ПҚ- 2856 сонли қарорига асосан касаначиларга тўланадиган даромадлар жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўловдан озод этиладими?
Президентнинг 29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856 сонли Қарорига мувофиқ ЖШДС ва ЯИТ бўйича имтиёзларни пилла етиштириш билан шуғулланувчи барча корхоналар қўллашлари мумкин.
Касаначиларнинг даромадига солиқ солишда ҳам ЭКИҲнинг бир баравари қисми чегирилиб ташланадими? Агар чегирилмаса ва касаначининг даромади ва касаначи бўлмаган ходимнинг даромади бир хил ЭКИҲнинг 5 бараваригачани ташкил этса, бу ҳолатда касаначи бўлмаган ходимнинг даромадига нисбатан ҳисобланадиган ЖШДС суммаси камроқ бўладими?
Йўқ, касаначиларнинг даромадига солиқ солишда ЭКИҲнинг бир баравари қисми чегирилмайди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 7,5 фоиз ставкаси касаначиларнинг барча даромадига нисбатан қўлланилади.