Жавоб берамиз

Фуқароликни алмаштириш

Ўзбекистон фуқароси бўлган қариндошим ўқиш учун Лондонга кетди, у ерда Буюк Британия фуқароси бўлган қиз билан танишди. Улар турмуш қуришди, тез орада фарзандли бўлишади. Агар бола хорижда туғилган бўлса, Ўзбекистон фуқаролигини олиши мумкинми?


Аёлнинг нотариал тасдиқланган розилиги ва фуқароликни олиш тўғрисида ёзма ариза мавжуд бўлса, бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши мумкин.

Хорижий давлат фуқароси бўлган, ўша ерда туғилган дугонам Ўзбекистон фуқаро­лигини олмоқчи. ЎзР фуқа­ролигига қабул қилиш қандай амалга оширилади? Ушбу масала қанча вақт мобайнида кўриб чиқилади?


ЎзР фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати – 1 йил.

Мен Россия Федерацияси фуқаросиман, хотиним эса - Ўзбекистон фуқароси. Тошкентда туғилган ўғлимиз яқинда 16 га тўлади. У Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини оладими?


- "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг1 14-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган бўлса, туғилган боласи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Киши фуқароликдан чиққандан кейин яшаш гувоҳномасини қандай асосда олиши мумкин?