Жавоб берамиз

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари

Сменали иш режимида ишлайдиган ходимларга қай тартибда ойлик маош тўланади?


Сменада ишлайдиган ходимларга бошқалар каби иш хақи тўланади.

Агар ходим график асосида тўлиқ ишласа ва 2 октябрь куни ҳам ишласа (167+7 соат) ортиқча ишланган соат учун иш ҳақи тўланадими? 2. Агар тўланса, қандай ҳисобланади (икки ҳисса миқдоридами ёки ўртача иш ҳақидан келиб чиқибми)?


Дам олиш куни ишлаган учун икки хисса хақ тўланади.

Bunday holatda qo`shimcha vazifa bajargan o`qituvchiga soatbay haq to`lanadimi yoki Mehnat kodeksi 259-moddasiga asosan tarif stavkasining 50 foizi miqdorda qo`shimcha haq to`lanadimi?


Ўқитувчиларга қўшиб олинган ишга соатбай тўланади.

Ходимга 3 ойлик иш ҳақи олдиндан тўлаш мумкинми


Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходим олий таълим муассасасида сиртқи шаклда ўқийди. Таълим муассасасидан амалиётни ўзи ишлаётган корхонада ўтамоқчи.


Амалиёт ўташ даврида иш берувчи ва ходим ўртасида келишувига асосан хақ тўланиши мумкин.

 

O'qituvchilarga ularning ilmiy darajasi bo'yicha (professor, dotsent, katta o'qituvchi, assistent) haq to'lashning eng kam miqdorini tartibga soluvchi qonun mavjudmi?


Қонунчиликда давлат бюджетидан ёки аралаш тарзда маблағ билан таъминланадиган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари белгиланган.

Корхоналар ходимнинг иш ҳақини бошқа шахснинг банк картасига ўтказа олмаслиги

Мавсумий ходим “Иситиш тизими оператори”га “хизмат кўрсатувчи” ходимларга тўланадиган устама ҳақлар (масалан, шахсий устама, овқат пули, йўл пули, байрамларда мукофот пуллари) тўланадими? Унга 5 ой ишлаган даври учун охирги ҳисоб-китоб пули тўланадими?


Мавсумий ишчилар корхонанинг бошқа ишчилар каби тенг хуқуқларга эга.

Хo’jalik hisobidagi tashkilot direktoriga oylik, choraklik va bayram munosabati bilan beriladigan mukofotlarni to’lashda yuqori turuvchi tashkilotdan ruxsat olish lozimligi yoki lozim emasligi to’g’risida ma’lumot berishingizni so’raymiz.


Мукофотлаш корхонанинг ички локал хужжатларда кўрсатилади.

Оилавий поликлиника мудири ва бош ҳамшира лавозимлари бўйича ҳақ тўлашнинг қайси тартибини қўлласак тўғри бўлади - ВМнинг 276-сонли қарориними ёки 1538-сонли низомними?


Поликлиника IV тип муассаса деб хисобланади.

Бир хил разрядга эга ходимларга турлича иш ҳақи ҳисоблаш


Агар ушбу 4 та ходим бир хил иш бажариб, бажарган иши натижалари бир хил бўлса, уларга турлича иш ҳақи ҳисоблаш мумкин эмас.

Ходим давлат рўйхатидан ўтмаган хусусий университетда ўқиса, ўқишда бўлган давр учун ўртача иш ҳақи тўланадими?


Қўшимча таътил Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган ўқув юртида ўқиётган талабага берилади.

Ҳозирги кунда молия бошқармаси иш ҳақини 775-сонли қарор бўйича ҳисоб-китоб қиласизлар, деяпти, шу тўғрими?


ВМнинг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида белгиланган тариф коэффициентлари қўлланиши керак.

Рус тили фани ўқитувчиларига устама тўлаш


Эксперт фикрига кўра, ВМнинг 19.01.2022 йилдаги 34-сон Қарори 11-бандига асосан ушбу банддаги талабга жавоб берадиган рус тили ўқитувчилари сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида устама олишга ҳақли.

Бу қанчалик тўғри?


Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.