Жавоб берамиз

Имтиёзлар

Тиббиет муассасаларида ЯСТ буйича имтиезлар


Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари тиббий хизматлар қисмида 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар, шу жумладан ЯСТ тўлашдан №ПҚ-2863-Қарорнинг 8-бандига мувофиқ озод этилган.

Чет элдан келтирилган дориларни ички бозорда сотиш


Йўқ, дори маҳсулотлари ички бозорда ҚҚСсиз сотилади.

ПҚ-3693 сонли Қарорига асосан ЯСТ буйича имтиезни куллаш


Сизнинг корхонангиз Президентнинг 03.05.2018 йилдаги ПҚ-3693 сонли Қарори 10-бандида белгиланган шартларга жавоб берса, ягона солиқ тўловини тўлашдан тўлиқ озод этилади.

"O'ZCHARMSANOAT" уюшмаси аъзолиги буйича имтиезлар


ЯСТ тўловчиси 1 гектардан ортиқ ер майдонига эга бўлган тақдирда ЯСТдан ташқари ер солиғини ҳам тўлайди. Бундай солиқ тўловчилар 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сонли қарорга асосан ер солиғини тўлашдан озод этилмайдилар.

ПФ-3594 сон Фармонига кўра ЯСТ бўйича имтиёздан фойдаланиш шартлари


Корхона Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594 сон Фармонида кўрсатилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши учун у мазкур Фармонда ҳамда АВда 11.01.2012 йилда 2312 – сон билан рўйхатга олинган Низомда кўрсатилган барча шартларга мувофиқ келиши керак.

 

Банкрот корхона сотилганда ПФ №Р-4010га асосан солиқлардан имтиёз сақланадими


Мазкур ҳолатда Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги №Р-4010 Фармойишига биноан бериладиган имтиёз муддати тугаган ҳисобланади, чунки тижорат банки 2016 йил 31 мартда корхонани  инвесторга реализация қилган.