Жавоб берамиз

Молиявий ҳисобот

Корхонадаги аввалги даврлардаги хатоликлар учун ўша даврдаги мансабдор шахслар масъул

Бухгалтерия балансининг 601 сатрида 6810-6820-6830-6840-6950 ҳисобварақларининг қолдиқлари кўрсатиладими? Баланснинг 602 сатрида акс эттириладиган муддати ўтган кредиторлик қарзларини кўрсатиш учун қайси ҳисобварақ қолдиқлирини киритиш керак?


Йўқ, 6810-6820-6830-6840-6950 сон бухгалтерия счётларининг қолдиқлари баланснинг 601 – сатрида акс эттирилмайди. Шундай экан, улар бухгалтерия балансининг 602-сатрида ҳам ҳисобга олинмайди (АВ 24.01.2003й. 1209-сон).

Солиқ текшируви натижасида қўшимча ҳисобланган солиқлар бухгалтерия ҳисобида қайси даврда акс эттирилиши лозим?


Ўтган йил ҳисобот маълумотларидаги (улар тасдиқланганидан кейин) тузатишлар унинг маълумотларини бузишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади.

Футбол клубларида тушум ва харажатларни юритиш тартиби қандай? Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот қандай тўлдирилади, унда ҳомийлик ёрдами акс эттирилиши лозимми?


Футбол клубларида даромад ва харажатларни ҳисобга олиш бошқа тижорат ташкилотларида каби Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга (ЎзР ВМнинг 05.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига илова) мувофиқ юритилади.