Жавоб берамиз
Банк карталарини қўллаган ҳолда ҳисоб-китоблар
Корхона хисобракамига касаба уюшмасидан келиб тушган маблағ ва унинг корпоратив карта оркали сарфланиши кандай тартибда бухгалтерия проводкалари берилади?
Касаба уюшмасидан ҳисобрақамга келиб тушган маблағ кредит бўйича бошқа мажбурия сифатида акс эттирилади. КПКдан сарфланган сумма аввал карта сақловчи ходимнинг қарзи сифатида акс эттиилади.
Ўриндошлик иш жойдаги иш ҳакимни ҳам ушбу банк пластик картасига туширсам бўладими ёки бунинг учун алоҳида пластик карта очиш керакми?
Агар корпоратив банк картасидан сарфланган маблағ учун терминал чеки тақдим қилмаса, маблағ таъсисчи ва раҳбар бўлган шахснинг корхона фойдасидан оладиган улуши ҳисобидан қопланса бўладими?
Корпоратив банк карталаридан маблағ сарфлаш қоидалари АВда 2005 йил 18 апрелда 1470-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан тартибга солинади. Ушбу Низомга мувофиқ, харажатлар тўғрисида тузиладиган ҳисоботга муайян ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
1.Корпоратив картага масъул ходим корпоратив картадаги маблағни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сарфласа бош бухгалтер қандай иш тутиши лозим? 2.Масъул шахснинг шахсий эҳтиёжи учун корпоратив картадан ишлатилган пул ушбу ходимнинг ишҳақидан ушлаб қолинган тақдирда қандай ўтказмалар билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади?
Корпоратив картадан ходимнинг шахсин эҳтиёжи учун сарфланган маблағ аввал ходимнинг қарзи сифатида 47 90 счётида акс эттирилади. Қарз суммаси ой охирида ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинганда 67 10 счёти билан корреспонденцияда ёпилади.
Товар реализацияси қайси кун билан амалга оширилади ва бухгалтерияда қандай акс эттирилади?
Терминал орқали пластик картадан пул ечиб олиш йўли билан товарлар реализация қилинганида, пластик картадан пул ечиб олинган куни товар мижозга топширилади ва айнан шу кун реализация санаси бўлиб ҳисобланади.
1.Корпоратив карточкадан бензин сотиб олинганда, тасдиқловчи терминал чеклари орқали ёқилғини ҳар ойнинг сўнгида бир марта чиқим қилиш нечоғлик тўғри эканлиги юзасидан тавсия берсангиз. 2.Факатгина терминал чеки нусхасининг ўзи (счет фактурасиз) бирламчи тасдиқловчи ҳужжат бўлиши мумкинми?
Корхона ТМЗни ҳисобга олиш учун даврий тизимни қўлласа, ёқилғини ҳар ойнинг сўнгида бир марта чиқим қилиши мумкин.
Ташкилот автотранспортига нисбатан жарима қўлланилганда корпоратив банк пластик картасидан жаримани қопланса, уни бошқарган ходимга нисбатан солиқ мажбуриятлари вужудга келадими ва қандай бухгалтерия ўтказмалари ўтказилади?
Иш берувчи ходим айби билан жарима тўлаш шаклидаги етказилган зарарни ходимдан ундиришдан воз кечса, ходимда ЖШДСга тортилувчи даромади юзага келади.
Бухгалтерия ҳисобида ёқилғининг ҳисоби кандай олиб борилади? Автомашинага қуйиб ишлатилган бензинни кирим қилмасдан 94 счетга ҳисобдан чиқарсак бўладими?
Бензин ҳисобини юритишда СКнинг 222-моддаси, 18.04.2005да 1470-сон билан рўйх.ўтган Низом, 5-БҲСМ, ЎзСМС агентлигининг 05-20 сонли меъёрий ҳужжати, 21-сон БҲСМга амал қилиш лозим.
1. Консерва ишлаб чиқариш учун дехконлар дан пул ўтказиш йўли билан маҳсулот олсак, тугри буладими ва қандай хужжатлар улардан талаб киламан? 2. Корпоратив картага керакли суммани утказиб бозордан тугридан-тугри харид килинсачи? 3. Бозордан тугридан тугри бозорчиларни шахсий картасига пул утказиш йули билан харид килинса, улардан кандай хужжатлар талаб киламан? ва кайси холатда даромад солигига тортилади?
1. Корпоратив банк пластик картасидан харид амалга оширилганда терминал чекидан ташқари муҳр босилган квитанция ёки юк хати бўлиши шартми? 2. Ташкилот автотранспортига нисбатан жарима қўлланилганда корпоратив банк пластик картасидан жаримани қоплаш мумкинми? Қопланган жарима суммаси хайдовчининг иш ҳақидан ушлаб қолиниши керакми?
- Корпоратив пластик карточкадан қилинган харажатлар моддий жавобгар шахснинг бўнак ҳисоботи ва терминал квитанциялари билан тасдиқланади.
1.Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар корпоратив пластик карта орқали товарлар сотиб олиб сотиши мумкинми? 2.Асосий воситалар сотиб олиш хам таъқиқланадими? Умуман олганда корхона фаолиятида КПК орқали қандай харажатлар қилиш мумкин эмас?
Сотиш учун мўлжалланган товарлар юридик шахснинг корпоратив пластик картаси орқали харид қилиниши мумкин эмас.
1.Корпоратив картадаги маблағлардан фойдаланишни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш зарур? 2.Агар корхона раҳбари шахсий автотранспорти учун корхонанинг корпоратив картасидаги маблағлар ҳисобидан ёқилғи қуйса, буни қандай расмийлаштириш керак?
Ойликни ходимларнинг пластик карталарига ўтказишда бухгалтерия проводкалари қандай акс эттирилади? Биз келтирган ўтказмалар билан бухгалтерияда иш ҳақининг ходимлар пластик картасига ўтказилишини акс эттириш мумкинми?
5600 – счетлар группасида корхона кассасидаги пул эквивалентларининг (почта маркалари ва бошқалар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида ахборотлар умумлаштирилади. Шунинг учун ишчилар ойлик иш ҳақининг пластик карталарига ўтказишда 5530 “Бошқа махсус счётлар” қўлланилади.
Бизнинг корхона МЧЖ IT компания яъни асосий фаолияти дастурий таъминотни ишлаб чикиш. Бизнинг фаолиятимиз буйича болалар учун янги лойиха 3D буек дафтари ишлаб чикилди. 1. Айтингчи - шу буекни онлайн электрон тижорат оркали амалга ошира оламизми? 2. Бир юридик шахс була туриб жисмоний шахсларга электрон тижорат оркали сота оламизми? 3 Бу савдо чакана савдо турига кирадими? 4. Бу электрон тижорат тизимига рухсат булса, банк билан кандай шартнома тузамиз? 5. 5. Электрон тижорат орқали амалга оширилган операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва таъминлаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг корпоратив картасидан пулларни қаерларга сарфлаш мумкин?
Корпоратив карточкалар ёрдамида Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда кўзда тутилган корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятида зарур бўлган барча харажатлари учун ҳақ тўлаш мумкин.
- 1
- 2