Жавоб берамиз

Солиқ назорати

QQS kameral tekshiruvini asos qilib, bizga yana sayyor tekshiruvi tayinlashlari asoslimi? 2025 yil yanvar oyi boshida sayyor tekshiruv bo'lgan bo'lsa va kirim-chiqim bo'lmagan bo'lsa, bu PQ-374 ga zid bo'lmaydimi (bir davrga 2 tekshiruv bo'lib qolmaydimi)? QQS kameral tekshiruv o'tkazayotgan soliq mutaxassisi kameral tekshiruv jarayonida ijara shartnomamiz soliq saytidan ro'yxatdan o'tgan-o'tmaganligini tekshiryapti, bu faqat sayyor tekshiruvda tekshirilmaydimi?


Солиқ даври бўйича ҚҚС тўғри ҳисобланиши юзасидан аввал солиқ аудити ўтказилган бўлса, қопланиши назарда тутилган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилмайди.

Солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги тўғрисида қайси суд томонидан қарор қабул қилинади ва солиқ тўловчи қайси судга ушбу талаб билан мурожаат қилади?


Солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ишлар тегишлилигича иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судловига тааллуқли.

Agar korxona faoliyat ko'rsatmayotgan maqomida tursa hamda hech qanday soliq va boshqa qarzdorligi bo'lmasa, unga nisbatan soliq auditi yoki biron bir boshqa turdagi soliq tekshiruvi tayinlanishi mumkinmi?


Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди.

1. Солиқ органи томонидан “Камерал солиқ текширувини ўтказиш ҳақида”ги буйруққа асосан текширув бошлангандан кейин ушбу буйруққа ўзгартириш киритиш мумкинми (масалан, буйруқда “2022 йил февраль-май ойларидаги фаолиятда ҚҚС тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан” деб назарда тутилган бир вақтда “2022 йил февраль-июнь ойларидаги фаолиятда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ” деб ўзгартириш)? 2. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома солиқ тўловчига тақдим этилмаслигининг ҳуқуқий оқибати қандай?


Ҳар қандай текшириш асосга эга бўлиши шарт.

Ушбу ҳолатда ҳақиқий эмас деб топилган ВДСБ қарори асосида ундириб олинган маблағни жамият ҳисоб рақамига қайтариш тартиби қандай?


Ортиқча ундирилган солиқ суммасини қайтариш учун солиқ органига ариза билан мурожаат этилади.

Камерал текшируви доирасида 3 йиллик барча ҳисоб ҳужжатларининг талаб қилиб олиниши мумкинлиги


Камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин 5 йиллик даврга нисбатан ўтказилиши мумкин.

Хронометраж қандай амалга оширилади?


Ҳа, солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектларда солиқ хизмати органининг раҳбари чиқарган буйруқ асосида хронометраж кўдан кечиришни ўтказишга ва бунда ишлаб чиқариш жараёнини ўрганишга ҳақлилар.