Жавоб берамиз
Умумий масалалар
Импорт қилиш тартиби қандай? Қандай ҳужжатлар ва рухсатномалар расмийлаштириш лозим бўлади (тўлиқ)? Транспорт хизмати қандай тартибда амалга оширилиши лозим? Раҳбарга бориб келиши учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? Қандай бож ва солиқлар тўланади ҳамда қай тартибда? Бу жараёнлар қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?
Импорт қилиш жараёнини шартли равишда учта босқичга бўлиб кўрсатиш мумкин: 1 – импорт контрактини тузиш, 2 – товарни божхонада расмийлаштириш, 3 – тўловни амалга ошириш.
Товарларни эркин муомалага чиқариш санасини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун БЮДнинг қайси графасидаги сана олинади?
Импорт қилинган товар эркин муомала режимида чиқарилган санадан кейин корхонада кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Яъни бухгалтерия хисоби учун БЮДнинг 7-графасида кўрсатилган сана асос қилиб олинади
Юридик шахс ЭРИ калити орқали БЮД нусхасини қайси электрон сайтлардан олиши мумкин?
Божхона юк декларациясининг электрон шакли ҳақидаги барча маълумотларни божхона қўмитасининг сайти ва ягона интерактив давлат хизматлари порталидан олишиш мумкин.
Хорижий корхона номидан ишончли вакил сифатида ҳаракат қилаётган ЎзР фуқаросини рўйхатга олиш ва солиқ солиш тартиби қандай? Импорт контрактларини рўйхатга олиш тартиби қандай?
ЎзР норезидентининг шу норезидент номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлган ва ундан мунтазам фойдаланувчи шахс орқали фаолиятни амалга ошириши солиқ қонунчилигида “доимий муассаса” тушунчасига киритилади. Фаолиятини ДМ орқали амалга оширадиган норезидентлар солиқ тўловчи сифатида ДСИда ҳисобга қўйилиши лозим.